Главная » 2009 » Январь » 4 » Nashidlar= НАШИДЛАР...
Nashidlar= НАШИДЛАР...
19:57

بسم الله الرحمن الرحيم

ИСЛОМДА НАШИДЛАРНИНГ

ЎРНИ

     إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله، صلى الله عليه و على آله و أصحابه أجمعين.

أما بعد:

  Бугунги кунларимизда “исломий нашидлар” борасидаги саволлар, яъни уларни эшитиш мумкинми ёки йўқми ва бу борада уламолар нима дейишади? – деган саволлар кўпайиб кетди.

    Аммо одамлар ҳозирги кунда “исломий нашидлар” деб номлаётган нарса, узоқ вақтлардан бери мавжуд бўлиб, замонлар ўтишлиги билан уларнинг номи ўзгариб турган холос. Мисол учун, авваллари нашидлар “тағбир” ва “қасоид” деб номланган бўлиб, улар учинчи ҳижрий йил бошларида пайдо бўла бошлаганди. Улар пайдо бўлаётган ўша кезлардаёқ, уларга дуч келган умматимизнинг имомлари буларни бидъат деб аташди ва ман қилишди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан: “Қасида айтувчилар ҳақида нима дейсиз?” – деб сўрашганида, у киши бунга жавобан айтдиларки: “Бу бидъатдир. Кимки бу билан шуғулланса, у билан бирга ўтиришлик ярамайди”.  (”Масалатус-самаъ”, 124)

    Энг аввало нашидларнинг Исломдаги ўрнини билишлик учун бир муҳим нарсани ўзлаштириб олишлигимиз керак! Исломда тағбир, қасида ёки нашидларга ўхшаш нарсаларга асос бўладиган ҳеч бир нарса йўқ. Ҳаттоки “исломий нашидлар” дейишлик ҳам мумкин эмас. Чунки бу билан Ислом динига алоқаси бўлмаган нарсани унга нисбатланган бўлади. Бу нарса шунга ўхшайдики, бизнинг ҳозирги кунларимизда кўпгина мумкин бўлмаган нарсаларни Исломга нисбатлаб гапира бошлашди: “исломий филмлар”, “ислом фалсафаси”, “исломий театрлар”, “исломий қўшиқлар”, “исломий банклар” ва ҳоказо. Салафларимиз эса бундай атамаларни умуман ишлатишмаганди, шунинг учун бидъатларга салафлар даврида бўлмаган атамалар ҳам киради.

    Нашидларнинг мумкин эмаслигига биринчи ва очиқ  далил шуки: одамлар уни Аллоҳга чақиришлик (даъват) воситаси қилишди. Диндаги асос эса, динга боғланадиган ҳар қандай нарса Аллоҳ ва Унинг Росули  тарафидан келмаган бўлса, бидъат ҳисобланади. Бу ҳақда Росулуллоҳ  айтдиларки: “Ким бизнинг ишимизда биз буюрмаган ишни қилса, бас у раддир!”  (Муслим)

    Бунга шунингдек даъватнинг услублари ҳам киради. Аллоҳнинг йўлига даъват мантиққа ёки бошқа бирор нарсага эмас, балки илмга асослангандир. Айнан шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло Ўзининг Пайғамбари  га айтдики: “Айтгин: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжат – ишончга эгамиз ...”. (Юсуф, 108)

    Саид ибн Жубайр, Ҳасан ал-Басрий ва Суфён ас-Саврийлар айтишдики: “Сўзлар амалларсиз қабул қилинмайди. Сўзлар ва амаллар эса, холис ниятсиз қабул қилинмайди. Ва сўз, амал ҳамда ният Суннатга мувофиқ бўлмаса қабул қилинмайди”.  (Ал-Лялякаий “Эътиқоду аҳлус-Сунна”, 1/57, Ибн ал-Жавзий “Талбису Иблис”, 9, ва Заҳабий “Мезонул-эътидол”, 1/90)

    Шайх Ибни Қосим айтадилар: “Аллоҳга чақиришлик (даъват) да икки шарт бўлиши лозим: биринчиси – даъват холис Аллоҳ учун бўлишлиги[1] ва иккинчиси – даъват Пайғамбар  нинг Суннатига мувофиқ бўлишлиги. Ва бунда киши агар биринчи шартни бузса мушрик бўлади, иккинчи шартни бузса бидъатчи бўлади!”  (“Ҳошия китаб ат-тавҳид”, 55)

    Шундай қилиб биз кўрамизки, даъват услубининг эшиклари ёпилган бўлиб, ҳеч кимнинг Пайғамбар  ва у зотнинг саҳобалари қўлламаган янги даъват услубларини ўйлаб топишга ҳаққи йўқ. Нашидларга келсак, уларнинг фақатгина “исломий” деган номининг ўзи кўрсатадики, улар Исломга нисбат берилади. Уларни яратиб, тарқатувчилар эса бу нарса ҳозирги кундаги хорижликларни даъват қилишдаги энг яхши услубларидан бири эканлигини даъво ҳам қиладилар. Наҳотки, қандай қилиб на Росулуллоҳ , на  саҳобалар ва на тобеъинлар қўллашмаган даъват услуби яхши бўлиши мумкин?!

    Ибни Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади:“Бир куни Росулуллоҳ  хутба қилдилар ва бир кишини турганини кўриб, у ҳақда сўрадилар. Одамлар айтишдики: “Бу Абу Исроилдир. У қуёшда туришлик, ўтирмаслик, сояга ўтмаслик, гаплашмаслик ва рўза тутишликни назр қилган”. Шунда Росулуллоҳ  айтдилар: “Унга айтинглар, гаплашсин, соялансин ва ўтирсин, рўзасини эса охирига етказсин!” (Бухорий, 6704)

    Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Росулуллоҳ  бу кишига бошқа нарсаларни ман қилиб, фақатгина рўзасини охирига етказишлигини буюрдилар. Чунки рўза –  Аллоҳ яхши кўрадиган ибодатдир. Унинг рўзасидан бошқа қилган амаллари эса, Аллоҳга яқинлаштирувчи ибодат эмасди. Баъзи бирлар шундай ҳисобласа ҳам”.[2]  (“Мажмаъул-фатава”, 11/614)

    Шунингдек Имом Молик қуёшда туришликни, гапирмасликни ёки уёқ-буёққа пиёда сафар қилишни, агар булар Аллоҳга яқинлаштиради деб қилинса, ман қилардилар ва гуноҳ деб ҳисоблардилар. Имом аш-Шотибий Имом Моликдан иқтибос келтириб сўнгра айтадилар: “Ўйланглар, Моликнинг қуёшда туришликни, гапирмасликни ва Шом ёки Мисрга пиёда сафар қилишни тақиқлаганлиги ва буларнинг барчасини гуноҳ деганлиги ҳақида! Бу амаллар аслида мубоҳдир. Бироқ, қачонки улар динга нисбат берилса ва уларнинг воситасида Аллоҳга ибодат қилмоқчи бўлса, ана шуни Имом Молик гуноҳ деди”. (“Ал-Эътисом”, 2/534)

    Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Аллоҳга ибодат воситаси сифатида жун кийим кийишлик[3] бидъатдир!”    (“Мажмаъул-фатава”, 11/555)

    Шундай қилиб биз кўрамизки, аслида мубоҳ бўлган ҳар қандай нарса агарда ибодатга айлантирилса, ҳаром бўлади. Худди шундай ҳолат нашидларда ҳам кўринади.

    Нашидларнинг қатъий тақиқланганлигини кўрсатувчи иккинчи далил шуки: бунда кофирларга ва адашган сўфийларга тақлид қилишлик бор. Кофирларга тақлид қилишликка келсак, бу иш насроний-католикларда бўлиб, улар ўзларининг черковларида қўшиқлар айтиб, уни ибодат ва даъват сифатида қўллашади. Шунингдек яна кришнавий мажусийлар ҳам шундай йўл тутишади. Бидъатчиларга тақлид қилишликка келсак, улар сўфийлар бўлиб, мусулмонлар орасида улар биринчилардан бўлиб Аллоҳни хиргойи қилиб зикр қила бошладилар. Ва буни Аллоҳга яқинлаштириш воситаларидан бири қилишди. Яна кофирларга тақлид қилишлик мусиқавий оҳанглар (илҳон) ва хор (жўр бўлиб айтишлик) иштирокида этадиган қўшиқларни айтилиш шаклида ҳам кўринади. Росулуллоҳ  айтдиларки: “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир”. Аҳмад, Абу Довуд, Таҳовий, Байҳақийлар ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Имом Заҳабий, Ибни Таймия, ҳофиз Ибни Ҳажар, Ироқий ва шайх Албонийлар тасдиқлашган.

    Ушбу ҳадисда гап нафақат кофирларга, балки ҳар қандай жамиятга ҳар қандай ҳолатда ҳам, – у ақида масаласида бўладими, ёки уларнинг одатларида ва аҳлоқларида бўладими фарқи йўқ, – тақлид қилишлик борасида бораяпти. Имомларимиздан Нававий, ал-Манавий, Санъоний, ибни Обидийн ва бошқалар айтишганки, тақлид борасидаги таъқиқ ҳар қандай жамиятга тааллуқли бўлиб, улар кофирларми, ёки гуноҳкор ва бидъатчиларми фарқи йўқдир.  (“Равзатут-толибийн”, 8/206, “Субул ас-Салом”, 4/238, “Булуғ ал-амоний”, 22/40)

    Нашидларнинг ҳаромлигига учинчи сабаб шундан иборатки: мусулмонлар уларга жуда кўп вақт сарф қиладилар ва бу эса уларни Қуръондан узоқлаштиради. Аллоҳ бизларни Қуръонда айтилган кимсаларга ўхшаб қолишдан ўзи асрасин: “Ва Росул айтди: “Ё Роббим! Дарҳақиқат, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этди”.  (Фурқон, 30)

    Аллоҳни йўлига қайтган, лекин Исломгача қўшиқ эшитишни яхши кўрган кишилар ўзларига нашидларда ҳаловат топадилар. Ахир улар айтилиш ва оҳанг борасида эстрада қўшиқларидан ҳеч ҳам қолишмайди, агарчи улардан ортиқроқ бўлмаса.[4]       

    Имом Шофеъий айтадилар: “Бидъатчилар динга “тағбир” деб номланувчи бидъат олиб кирдилар. Бунинг ёрдамида улар Қуръондан юз ўгиртиришади”.  (Абу Нуъайм, 9/136)

    Шайхул Ислом Ибни Таймия имом Шофеъийнинг сўзлари ҳақида айтадилар: “Бу имоми Шофеъийни динни комил билишлигини кўрсатади. Албатта, қачонки қалб қасида ва шеърларни эшитиб улар билан роҳатланишни бошласа, бу уни Қуръон оятларини эшитишни ёқтирмасликка олиб боради. Улар Раҳмоннинг оятларини эшитиш ўрнига шайтоннинг сўзларини эшитишликка алмаштирадилар”. (“Мажмаъул-фатаво” 11/532)

    Шайх Ибнул-Қойюм айтадилар: “Агар кимдир қўшиққа кўника бошласа, албатта унинг қалбига яширин равишда мунофиқлик кириб боради. Аммо киши агар мунофиқликнинг қандайлигини билганда эди, уни ўз қалбида сезган бўларди. Қачонки бир қалбда қўшиққа  муҳаббат ва Қуръонга муҳаббат жамланса, албатта бир муҳаббат иккинчисини сиқиб чиқаради. Қўшиқ ихлосмандларига Қуръонни қандай қийин эканлигини, ундан қандай қониқмаётганликларини ва уни ўқишдан фойда олмаётганликларини биз кўрдик. Уларнинг қалблари бунда иштироксиз қолади. Бироқ қўшиқни эшитишлиги билан, бу уларни шунчалик ром қиладики, улар уни қоронғу тунгача эшитишга тайёр бўладилар. Шунинг учун ҳам улар қўшиқ ва мусиқа эшитишликни Қуръон эшитишдан кўра афзалроқ кўрадилар. Жуда ҳам нодир ҳолатларда одамлар орасидан мусиқа ва қўшиқларнинг катта шайдосини намозга, айниқса масжидда ўқиладиган жамоат намозларига нисбатан қувонганликларини кўрамиз”.  (“Масалатус-самаъ”, 57 ва “Иғъасатул-лухфан”, 1/173)    

 

[1] Кўпчилик кишилар холис Аллоҳ учун даъват қилишмайди ва агарда Аллоҳ учун даъват қилишса ҳамки, худди  буюрганидек: “Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг” каби чақиришмайди,  балки шайх Муҳаммад айтганларидек ўз йўлларига мослаб чақиришади. Бизнинг хозирги кунларимиздаги жуда кўп жамоат ва ҳаракатлар айнан мана шундай йўл тутадилар.  

[2] Динга киритилган ҳар бир бидъат яхши ният билан қилингандир, чунки бу ишни қилаётганлар яхшилик қилаяпмиз деб ўйлашган. Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Албатта кишилар динга фақатгина яхшилик деб ўйлаган нарсаларни олиб кирдилар ва агарда улар бунда ёмонлик бор деб ўйлаганларида, ҳечам бундай қилмаган бўлардилар!” Шунингдек у киши яна айтадилар: “Кишилар тарафидан ақида ва ибодат амалларига киритилган аксарият бидъатлар файласуфлар, сўфийлар ва ўз ҳавосига эргашувчиларнинг бидъатларидан олингандир. Улар буни тўғри, ҳақ ва бунда яхшилик, ҳамда фойда бор деб ҳисоблашганди. Аслида эса иш бундай эмас”.  (“Мажмаъул-фатава”, 11/344)    

[3] Бу ерда сўз жун кийим кийишни афзал кўриб, буни зуҳдни зоҳир қилиш белгиси деб ҳисобловчи кишилар ҳақида боряпти. Ибни Таймия ҳикоя қиладилар: “Хабар қилинади, қачонки Муҳаммад ибн Сирийнга баъзи кишилар бошқа кийимлардан кўра жун кийимни афзал кўришаётганлари ҳақидаги хабар етиб келганда, у киши айтдилар: “Албатта баъзи кишилар жун кийим кийишликни афзал деб, бу билан Исо ибн Марямга тақлид қилишаётганларини таъкидлашяпти. Бизга эса ундан ҳам яқинроғи пахта ва бошқа матолардан бўлган кийимларни кийган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидир”. Кейинчалик бундай кишиларни улар кийган кийимлари билан боғлай бошлашди. Уларнинг ушбу кийимлари жун(“суф”)дан  бўлганлиги сабабли, улардан баъзиларини ўша вақтда “сўфийлар” деб атай бошлашди. Бунда уларнинг йўллари жундан бўлган кийим кийишликнинг шарт эканлигига боғлиқ эмас. Чунки улар ўзларининг эргашувчиларидан бўлганларга буни шарт қилишмаган. “Сўфий” атамаси уларнинг ташқи кўринишлари билан алоқадордир.  (“Мажмаъул-фатава”, 11/18)

 

[4] Аллоҳ таъоло Иблисга Қиёмат кунигача муҳлат бериб, унга айтдики: ”Улардан кучинг етганини овозинг билан қўзғат”  (Исро, 64).

    Мужоҳид айтади: “Иблиснинг овози бу - қўшиқлар ва ёлғондир!”  (“Зоъдул-Масир” 2/468)

    Нашидларни кўпчилик мусулмонлар учун бор-йўғи мусиқа ва қўшиқларнинг ўрнини алмаштирганлигига шу ҳолат ҳам далолат қиладики, уларнинг аксарияти ушбу нашидларни  уларнинг янграётгандаги жозибаси туфайли, ҳаттоки маъносини тушунмасдан туриб ҳам эшитадилар.
Просмотров: 2223 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 4.0/1 |