Nashidlar(davomi) | 19:55 |
Ҳозирги
замон уламоларининг нашидлар хусусидаги
фатволари
Замонамизнинг кибор уламоларидан ҳеч бири уларни айтиш борасидами ёки
эшитиш борасидами фарқи йўқ, нашидларни мумкинлиги ҳақида айтишмаган.
Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ: “Исломий нашидларга
нисбатан ҳукм қандай?”– деган саволга жавоб бериб айтадиларки: “Диний деб
номланган исломий нашидлар авваллари сўфийларга хос хусусиятларидан бўлган. Ва кўпгина
ёш мусулмонлар бу нашидларни, улардаги Пайғамбар алайҳиссалломни ортиқча
улуғлаш ва Аллоҳдан ташқари у зотга ёрдам сўраб мурожаат қилишликлар борлиги
туфайли қоралаганлар. Сўнгра янги нашидлар пайдо бўлди ва мен аминманки, улар
ўша эски нашидлардан келиб чиққан. Уларнинг матнларида, эски нашидларда
бўлганидек, ширк ва мажусийлик тарафидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ кимки Аллоҳнинг
китобига, Росулуллоҳ
Шунингдек шайх Албоний яна айтадилар: “Агарчи Аллоҳга фақатгина у
Зотнинг Ўзи шариат қилиб берган нарсалардан бошқа воситалар билан яқинлашиш
мумкин бўлмаса, у ҳолда Ўзи ҳаром қилган нарсалар воситасида Унга яқинлашиш
ҳақида нима дейиш мумкин?!” (“Таҳрим ал-алатут-тароб”, 157)
Ўзининг кўпгина кассеталарида нашидлар ҳақидаги саволларга шайх Албоний
бу нарса бидъатдир деб айтадилар. ( “Силсилатул ҳуда ван-нур” № 22, 25, 71, 313)
Шайх Ибни Усаймин айтадилар: “Исломий қўшиқлар бидъат бўлиб, улар
динга сўфийлар олиб кирган нашидларга ўхшайди. Шунинг учун биз улардан юз
ўгирмоқлигимиз ва Қуръон ва Суннатга амал қилишга қайтмоқлигимиз лозимдир”.
( “Фатава ал-ақида”, 651)
Шайх Ибн Усайминдан сўрашди: “Нашидларни эшитиш борасида шариатнинг
ҳукми қандай?”. У киши айтдилар: “Бу нашидларни олдин эшитганимда уларда
рад қиладиган ҳеч нарса йўқ эди.[1]
Бироқ уларни охирги марта эшитганимда, уларни мусиқа ҳамроҳлигидаги қўшиқларга
ўхшаган оҳангдор ҳолатда топдим. Ва шунинг учун мен одамлар бунга ўхшаш
нашидларни тинглашлари мумкин деб ҳисобламайман”. (“ас-Саҳва ал-исламия”,123)
Шайх Солиҳ ал-Фавзондан сўрашди: “Исломий нашидлар борасидаги
саволлар кўпайиб қолди. Уни мумкин дегувчилар бор ва яна ушбу нашидлар бор-йўғи
мусиқанинг ўрнини босяпти дегувчилар бор. Бу борада сиз нима дейсиз?” У киши жавоб бердилар: ““Исломий нашидлар”
деб номлашлик тўғри эмас. Бу ном ўйлаб топилган, чунки салафларнинг китобларида
“исломий нашидлар” деб номланган ҳеч нарса йўқ. Уламоларга маълумки, сўфийлар
биринчи бўлиб бу нашидларни ўзларига дин (услуби) қилиб олишди. Ҳар хил ҳизб ва
турли жамоатлар пайдо бўлган бизнинг кунларимизда эса, уларнинг ҳар бири ушбу
нашидлардан фойдалана бошлашди, улар билан тўлқинлантиришди ва уларни “исломий”
деб атай бошлашди. Бундай номлашлик мумкин эмас, шунингдек нашидларнинг ўзи ҳам
ҳаромдир ва шунинг учун уларни кишилар орасида тарқатишлик мумкин эмас!” (“ал-Мажаллатуд-даъва”,
№ 1632)
Шунингдек шайх Фавзон баъзи бирларнинг, Росулуллоҳ
Шайх Фавзоннинг шунингдек “Баянул-ахта баъд ал-куттаб” номли китоблари
бўлиб, унинг 341-бетида у киши нашидларни мумкин дегувчиларга раддия берганлар.
Шайх Бакр Абу Зайд айтадилар: “Шеър ва қўшиқлардан зикр ва дуо каби
ибодат сифатида фойдаланишлик бидъатдир!” (“Тасҳихуд-дуъа”, 97)
Шайх Аҳмад ан-Нажмий айтадилар: “Улар ушбу нашидлар воситасида
яхшилик ва охират ҳаёти ҳақида эслатишга уринадилар, бу эса ибодат ҳисобланади.
Росулуллоҳ
Шунингдек, шайх Ҳамуд ат-Тувейжирий нашидлар ҳақида “Иқъаматуд-далил фил
манъи мин анаашид ал-мулаҳанна ват-тамсил” номли бутун бошли мақола ёзганлар.
Унда у киши нашидларнинг ўрнини тушунтирадилар ва уларни сўфийлар тарафидан киритилган
бидъат деб атайдилар.
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод айтадилар: “Нашидларга вақт ажратишлик ва
уларга берилишлик керак эмас”. (“Фатава ҳукмул-анашид”, 26)
Шайх Ибни Жибрийндан сўрашди: “Чиқарилаётган кассеталар орасида жўр
бўлиб ва оҳангга солиб айтилган нашидлар бор. Ушбу нашидларни эшитиш мумкинми?”
Ибн Жибрийн айтдилар: “Агар улар оҳангга солиб айтилса, мумкин эмас”.
Ундан сўрашди: “Жўр бўлиб айтишликчи?” У киши айтдилар: “Бу ҳам
мумкин эмас!” Ундан яна сўрашди: “Ёшлар нашидлардан
даъват сифатида фойдаланишяпти. Бу мумкинми?” У киши айтдилар: “Йўқ,
мумкин эмас!”
Шунингдек нашидларни бидъат деган ва уларни эшитиш ва айтишликни ман
қилган уламолардан: шайх Абдул-Азиз Оли Шайх, Абдул-Азиз ар-Рожиҳий,
Абдурраҳмон ал-Барроқ ва бизнинг кунларимиздаги нашидларни “ихвонул муслимийн”
фирқаси олиб кирган, деб айтган Солиҳ Оли Шайх бўладилар.
Ушбу уламоларнинг нашидлар борасидаги барча фатволарини “Ақвалул
улама фил анаашид ват-тамсил” кассетасида тинглашингиз, шунингдек Усома
Абдул-Мунъимнинг “ал-Қовлул-муфид фий ҳукми анаашид”, Абдул-Азиз ар-Роиснинг
“ал-Адиллатуш-шаръийя фий ҳукмил-анаашид ал-исламийя” китобларида ва “Ҳукму
ма юсамма бил анаашид ал-исламийя” фатвосида ўқишингиз мумкин. Хотима
Барча юқорида келтирилган сўзлар, ўзини шубҳали нарсалардан сақловчи
мусулмонга, очиқ-ойдин ҳаром бўлган нашидларнинг Исломдаги ўрнини билишлиги
учун кифоядир. Қисқа қилиб шуни айтамизки: киши агар нашидларни ибодат сифатида
эшитса ёки айтса, унда бу бидъат бўлади, агарда кўнгилхушлик учун бўлса, унда бу
иш гуноҳ бўлади. Яна қайд этиб ўтиш керакки, “исломий нашидлар” деб
номланаётган нарсаларни куйлашлик ёки эшитишлик, мусиқа эшитишликдан кўра
каттароқ гуноҳ бўлиши мумкин. Чунки мусиқа саҳиҳ ҳадисларнинг далолати билан
ҳаром ҳисобланса[4], нашидлар эса
диндаги бидъат бўлиб, Исломда ширкдан кейинги ўринда бидъатдан кўра каттароқ
гуноҳ йўқдир! Ибн Аббос бу борада шундай деганлар: “Аллоҳ энг ёмон кўрадиган
амаллар – бидъатлардир”. (Байҳақий “Сунан ал-Кубро” 4/316)
Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Ислом имомлари бидъат
гуноҳларнинг ичида энг оғирроғи ва ёмонроғи эканлигида иттифоқ қилдилар”. (“Мажмаъул-фатава”, 28/470)
Росулуллоҳ
Агар ушбу сўзлар аслида мубоҳ ҳисобланган шеърлар ҳақида айтилган бўлса-да,
у ҳолда ёшларнинг керагидан ортиқча берилиб кетаётган ва уларнинг кўпчилиги
учун қўшиқ ва мусиқанинг ўрнини босаётган нашидлар борасида нима дейиш мумкин?!
Шунингдек мусулмонлар орасида ушбу нашидлар шунчалик кенг тарқаляптики, баъзи
оми мусулмонлар уларни диннинг бир қисми ва киши уларни эшитишлик билан савоб
олади деб ўйлашяпти. Ибни Таймия айтадилар: “Ким Аллоҳга фарз ёки мустаҳаб
бўлмаган нарсаларни шундай деб ҳисоблаб, улар воситасида Аллоҳга «қурбат»
(яқинлик) ҳосил қилиш учун ибодат қилса, у адашган бидъатчидир”. (“Мажмаъул-фатава”, 1/160)
Агар нашидларда бирор-бир яхшилик бўлганда эди, у ҳолда Росулуллоҳ
Айтилишида шеърга ўхшайдиган, даъват ва ибодат сифатида қўлланмайдиган,
жўр бўлиб ёки оҳангдор қилиб айтилмайдиган қўшиқларга келсак, уларга ҳеч қандай
тақиқ йўқ, чунки булар аслида барча ишлар мубоҳ бўлган дунёвий ишларга киради.
Биз мусулмонларни “нашидлар” деб номланувчи бидъатдан четланишга ва энг
яхши дастур, даъват воситаси, қисса ва ҳикоя бўлган Қуръонга қайтишликка
чақирамиз!
Саъд ибн Абу Ваққос ҳикоя қиладилар: “Қачонки Росулуллоҳ
Хабар қилинади: бир шаҳарнинг фуқаролари Салмон Форсийнинг масжидда
ўтирганликларини эшитиб, у ерга келиб у кишининг атрофларига йиғила бошлашди.
Ҳаттоки уларнинг сони мингтагача етди. Салмон уларга: “Ўтиринглар,
ўтиринглар” – дедилар. Қачонки кишилар ўтиргач, Салмон Юсуф сурасини
очиб, уни ўқий бошладилар. Кишилар тарқала бошлашди, ҳаттоки улардан юзтача
киши қолди. Шунда Салмон ғазабландилар ва айтдиларки: “Сизлар учун чиройли
бўлган сўзлар учун йиғилдингизлар ва қачонки сизларга Аллоҳнинг Китобини
тиловат қилсам тарқаб кетдингизми?!”
(Абу Нуъайм , “ал-Ҳиля” 1/203)
Бизнинг ҳозирги кунларимизда ҳам кўплаб мусулмонлар Қуръоннинг азаматини
унутишяпти, ҳар хил қисса ва ҳикояларга берилиб ва уларни одамларга айтиб, улар
учун қандайдир оддий деб туюладиган, Қуръондан кўра таъсирлироқ деб ҳисоблашяпти!
Ё, Парвардигор! Барчаларимизни Қуръонга муҳаббатли қил ва уни
дастуримизга айлантир! | |
Просмотров: 1749 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 0.0/0 | |