islomning qaysinisi afzal va jamoat haqida... - 22 Марта 2009 - IYMAN.UCOZ.COM
Главная » 2009 » Март » 22 » islomning qaysinisi afzal va jamoat haqida...
islomning qaysinisi afzal va jamoat haqida...
00:10
                                                           
                                                                                Исломнинг кайсиси афзалрок?
Абу Мусо разияллоху анхудан ривоят килинади, айтадиларки: Ё Расулаллох, Исломнинг кайсиси афзалрокдир? деб (сахобалар савол беришди). Ул зот айтдиларки: “Кимнинг тили ва кўлидан мусулмонлар саломат колсалар”.
Исломнинг кайсиси афзалрокдир? деган савол кўйилди. Агар Ислом битта-ку, дейилса, жавоб бериладики, бу иборанинг асл маъноси: Исломнинг кайси эгалари афзалрокдир? Эгалари калимаси тушириб колдирилган. Буни Муслим ривояти кўллайди. Унда: “Мусулмонларнинг кайсиси афзал?” деб сўрок кўйилган. Баъзи уламолар бу иборанинг маъносини: “Исломнинг кайси хислатлари афзал?” деб хам шархлашган.        
Агар жамоат бўлмаса, дин ишларининг кандай бўлиши тўгрисидаги боб
("Сахихул Бухорий"нинг "Фитналар" китобидан)
(Ушбу хадиснинг маъноси Ибни Хажар Аскалоний рахимахуллохнинг “Фатхул-Борий” китобидан кискача таржима килинади.)
Хузайфа розияллоху анху айтади: Одамлар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан яхшилик хакида сўрашар эди. Мен эса, ёмонликнинг менга келиб колишидан чўчиганим боис, у хакида сўрардим. (Ибни Аби Шайба ривоятида Хузайфа р.а. бундай деган: “Яхшиликдан мен хеч качон колиб кетмаслигимни билганим сабабли ёмонлик хакида сўрардим”.) Мен айтдим: Эй Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, биз жохилият ва ёмонлик боткогида эдик. (Хузайфа бу сўзлари билан исломдан олдинги куфрга, бир-бирларини катл килишлару талон-тарожлар ва фохишабозликларга ишора килдилар.) Шунда Аллох бизга бу яхшиликни (яъни, иймон, омонлик, жамият салохияти ва иффатлик холатини) берди. Айтингчи, бу яхшиликдан кейин бирор ёмонлик борми? Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам? : “Ха”, дедилар (ушбу ёмонликдан мурод – Усмон р.а. катл килинганидан кейин вокеъ бўлган фитналар). Мен яна айтдим: У ёмонликдан кейин бирор яхшилик бўладими? Ул зот: “Ха, унда тутун бор” - дедилар (унинг тутини кўролмасликдир, баъзилар калбнинг бузуклиги дейишди). “Унинг тутини нима?”, деганимда, айтдиларки: “Бир кавм бўлиб, улар менинг хидоятим билан йўналмайдилар. (Уларнинг амалларини) биласан ва инкор киласан”. Мен айтдим: “Бу яхшиликдан кейин (яна) бирор бир ёмонлик борми?” Ул киши айтдилар: “Ха, жаханнам дарвозаларига чакиргувчилар бўлади. Кимки уларнинг чакирикларини кабул килса, улар уни жаханнамга итариб юборишади”. (Чакиргувчилар нохак нарсага даъват килгувчилардир. Жаханнам дарвозалари деган сўз ишлатилди, чунки уларнинг холи ўшанга олиб боради. Бунинг мисоли харом ишни килган киши хакида “жаханнам ёкасида туриб колди” дейилганидек.) Мен айтдим: “Эй Расулуллох, уларни бизга сифатлаб беринг”. Ул зот айтдилар: “Улар бизнинг териларимиздан (яъни бизнинг кавмимиздан)ва бизнинг тилимизда гапиришади”. (Яъни улар бизнинг тилимиз ахли ва бизнинг миллатимиз бўлади. Бунда уларнинг араблардан эканлигига ишора бор. Ал-Кобисий айтадики: “Бу иборанинг маъноси, улар зохирида бизнинг миллатимиздан, ботинида эса мухолиф бўлишади”. Абул-Асвад ривоятида: “Уларнинг орасида шундай кишилар бўладики, уларнинг калблари инсон жасади ичидаги шайтонларнинг калбларидир”. Иёз айтадики: “Биринчи ёмонликдан мурод Усмондан кейинги вокеъ бўлган фитналардир. У ёмонликдан кейинги яхшиликдан мурод Умар бин Абдулазиз халифалик замонида вокеъ бўлган (гўзал) ишлардир. Уларни билиб инкор киласан деган сўздан мурод Умар бин Абдулазиздан кейинги амирлардир. Чунки улар орасида суннатни мустахкам тутиб адолат килганлари бўлди ва бидъатга чакириб зулм килганлар хам бўлди”. Мен айтаманки, жаханнам дарвозаларига чакиргувчилар мулкни талаб килич ўрнида турган хавориж ва улар кабилардир. Шунинг учун “мусулмонлар жамоати ва уларнинг имомини лозим тут” деган сўзлари бунга ишорадир.) Мен айтдим: “Агар шу нарсалар бошимга тушса, менга нималарни буюрасиз?” Ул зот айтдиларки: “Мусулмонлар жамоати ва имомини (яъни, амирларини, халифаларини) лозим тутасан”. (Абул-Асвад ривоятида: “Кулок соласан ва итоат киласан, гарчи оркангга урилиб, молинг тортиб олинса хам” деган зиёдаси бор. Табароний ривоятида эса: “Агар халифани кўрсанг, уни лозим тут, гарчи оркангга урилса хам. Агар халифа бўлмаса, унда кочмок керак (яъни, фиркалар ва хизблардан ўзингни йирок тутишинг керак – таржимон изохи)”. Мен айтдим: “Агар уларда жамоат хам, имом хам бўлмаса-чи?” Ул зот айтдиларки: “Гарчи сенга ўлим етгунга кадар бир дарахтнинг танасини тишлаган холда колиб кетишинг билан бўлса хам, бу фиркаларнинг барчасидан четлангин”. (Ибни Можа ривоятида: “Бу фиркалардан бирор кишига эргашганингдан кўра дарахт новдасини тишлаган холингда колиб ўлишинг сенга яхширокдир” дейилган. Байзовий айтади: “Бунинг маъноси, агар ер юзида халифа бўлмаса, унда ёлгиз бўлиш хамда ўша замон огирлигини кўтаришда сабр килиш сенга лозимдир”. Табарий айтадики: “Бу буйрук ва жамоат тўгрисида ихтилоф килинди. Бир кавм айтдики: “Буйрук вожибликни ифода килади, жамоат эса - саводи аъзамни”. Мухаммад бин Сийрин айтади: “Усмон катл килинганларидан кейин савол сўраб келган одамларга Абу Масъуд (розияллоху анху): “Жамоатни тутиш сенга вожибдир, чунки Аллох Мухаммад умматини залолат устига жамлагувчи эмас” деб васият килган”. Бошка бир кавм айтдики: “Жамоатдан мурод сахобалардир. Улардан кейингилар эмас”. Яна бир кавм айтдики: “Жамоатдан мурод илм ахлидир, чунки Аллох уларни халк устига хужжат килди. Одамлар дин ишларида уларга эргашади”. Табарий айтадики: “Тўгриси шуки, жамоатни лозим тутиш хабаридан мурод одамлар бир инсонни амир-халифа бўлишига жамланиб ўша амирига итоат килишларидир. Шунда кимки (ўша амирга берган) байъатини бузса, жамоатдан чикиб кетади. Бу хадисдан хулоса килинадики, качон одамларда имом бўлмасдан одамлар хизбларга бўлиниб кетса, фиркалардан бирортасига эргашилмайди. Агар кўлидан келса, барчаларидан четланилади. Ёмонликка тушиб колиш хавфи сабабидан мана шундай килинади”. Ушбу хадис хулосаларидан бири шуки, динда Китобу Суннатга хилоф бўлган бир асл-конунни тузиб олиш ва Китобу Суннатни ўша пайдо килган асллари сабабли бўш ташлаб кўйиш кораланади. Яна ботилни рад этишнинг вожиблиги хамда пайгамбарлик йўналишига карши бўлган хар кандай нарсани, гарчи уни одамларнинг юкорисию пасти айтган бўлса хам, рад этишнинг вожиблиги хулоса килинади.)
“Фатхул-Борий” китоби 14-жуз 531-сахифа
(Баъзи биродарларимизнинг хадис шархига берган мулохазалари сабабли маъносини янада чукуррок англашимиз учун хадис шархига куйидаги китобнинг наклларини илова килдик.)
Ушбу хадиснинг остида "Сабийлул-жаннат би шархи Усулис-суннат" китобининг муаллифи Ал-Валид Ибн Сайф Ан-Наср куйидаги сўзларни келтирадилар:
"Бу хадисда качон мусулмонларда жамоат - жамоатдан максад илм ахли - бўлса ва уларда имом бўлса, уламолар имомни лозим тутишиб унинг тоатидан чикиб кетишмаслигига ишора бор. Яна бу хадисда баъзан жамоат бўлиб имом бўлмаслиги мумкинлигига ишора бор. Бу сўз хадиснинг "агар уларда жамоат хам, имом хам бўлмаса-чи" деган лафзидан олинган. Бундай холда ахли илм ва суннат имомларидан бўлган жамоатни лозим тутиш вожибдир. Бордию юртда имом хам, жамоат хам топилмасдан, уларни бошка бир маконда топиш имконияти бўлса, ўша ерга кетсин. Агар топилмаса, ёки суннат ва асар олимларини лозим тутишга кучи етмаса, ундай холда фиркаларнинг барчасидан четлансин. Бу шундай фиркаларки, улар изтироб ва бекарорликдан келиб чиккан ва уларда залолат, огиб кетиш ва жахолатлар бор.
Бу гапларни ифтирок хадисида келган сўзлар кувватлайди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламу хадисда айганларки: "Якинда менинг умматим етмиш уч фиркага бўлиниб кетади. Уларнинг биттасидан бошка барчалари дўзахда бўлади". Эй Расулуллох, ўша биттаси ким, деб савол берилганда: "У жамоат", деб жавоб бердилар. (Хадис сахихдир.)
Таховия акидасининг шорихи айтадики, жамоат: мусулмонлар жамоатидир. Улар сахобалар ва уларга Киёмат кунигача яхшилик билан эргашувчи кишилардир. ("Таховия акидасининг шархи", 430-с.)
Ибни Хиббон айтади: "Жамоатга бўлган буйрук лафзи умумийдир, аммо ундан бўлган максад хосдир. Чунки жамоат - бу Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам сахобаларининг ижмосидир. Кимки сахобалар юрган йўлни лозим тутиб улардан кейин келган (яъни сахобаларда бўлмаган нарсаларни пайдо килиб бошка йўлларга эргашиб кетган) кимсаларнинг йўлларига карши бўлса, жамоатга карши чиккан хисобланмайди ва жамоатдан ажралган дейилмайди. Кимки сахобалар йўлига карши чикиб, улардан кейингиларининг кетидан эргашиб кетса, шу одамни жамоатга карши чиккан дейилади".
Сахобалардан кейинги жамоат гарчи уларнинг сони оз бўлса хам уларда дин, акл ва илм жамланган хамда кучлари етгунча хавои нафсни тарк этишни лозим тутган кавмлардир. Жамоат фиркаланган инсонлар ва уларга эргашган жохиллар эмас, гарчи кўп бўлишса хам. (Ал-Мифзол Салимул-Хилолий (ваффакахуллох) биродаримизнинг "Басоиру завиш-шароф" китоби, 102-с.)".
Эргашиш вожиб бўлган жамоат сахобалардир (улардан Аллох рози бўлсин). Хужжатлар шунга далолат килади. Шу билан бирга хадис, фикх ва асар борасида сахобалар минхожи-йўлига эргашган илм ахллари хам.
"Иктидо килиниш лозим бўлган жамоат кимлар бўлади?" деб Абдуллох ибн Муборакка савол кўйилганида: "Абу Бакр ва Умар" деб жавоб бердилар. "Абу Бакр ва Умар вафот этиб кетишган" дейилганида, "фалончи ва пистончи" дедилар. "Фалончи ва пистончи хам вафот этиб кетган дейилганида, "Абу Хамза Ас-Суккарий (Мухаммад ибн Маймун) жамоатдир" дедилар.
Абу Ийсо Ат-Термизий айтади: "(Абдуллох ибн Муборак) бу гапни (Абу Хамза) нинг хаётлик чогида айтдилар".
Исхок ибн Рохавайх (Бу киши катта имом, машрик шайхи ва хофизлар саййиди бўлади. (Бухорийнинг хам шайхларидан бири; 161г238гхижрий йилларда яшаган). "Сияри аълами нубала" китоби 11-жуз, 358-с.) айтади: "У замонда Абу Хамза бўлса, бизнинг замонимизда Мухаммад ибн Аслам ва унга эргашган кишилардир". Кейин Исхок айтди: "Агар мен, жохиллардан саводул-аъзам ким деб сўрасам, одамларнинг жамоати, деб жавоб берган бўлишарди! Улар билишмайдики, жамоат Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг асарлари ва йўлларини мустахкам тутган олимдир. Бас, кимки шундай олим билан бирга бўлиб унга эргашса, у жамоатдир. Кимки унинг ишида унга мухолиф бўлса, жамоатни тарк этгандир" ("Ал-Хилйа", 9-ж, 239-с.).
Жамоат тўгрисидаги сўзларга мулохаза билдириб Аш-Шотибий айтади (Бу киши Ибни Абдил-Бар вафот этган 463-хижрий санада тугилгандир. Аш-Шотибий хадис хофизи, унинг иллатларини билгувчи ва ровийлар сохасида олим бўлган. 505-хижрий санада вафот этган. Аллох у кишини Ўз рахматига олсин! "Сияри аълами нубала" китоби 19-жуз, 421-с.): "Ушбу сўзлар суннат ва иттибоъ ахлининг доирасига тааллуклидир. Хадисларда максад килинган зотлар шулар бўладилар. Бундай бўлишига сабаб, барча (олим)лар иттифок килишадики, улар илм ва ижтиход ахли бўлгани учундир. Омма одамлар уларга хох кўшилишсин, хох кўшилишмасин. Агар омма одамлар уларга кўшилишмаса, муаммо йўк. Чунки эътибор, ижтиходлари тан олинган уламолардан бўлган саводи аъзам биландир. Кимда-ким бу олимларга карши чикиб ўлса, унинг ўлими жохилият ўлимидир. Агар омма одамлар уларга кўшилсалар, (олимларга яхшилик билан) эргашгувчилар деб хукм килинадилар. Зеро омма одамлар шариат маърифатидан узокдадир. Улар динларида уламоларга кайтишлари (мурожаат килишлари) лозимдир. Бордию омма одамлар уламоларнинг уларга белгилаб кўйган чегараларига карши бўлишга жамлансалар, умматнинг зохирига караганда уламоларнинг озлиги ва жохилларнинг кўп бўлганлари учун, улар голиб ва улар саводи аъзам бўлиб кўринадилар. Холбуки, уламолар саводи аъзамдирлар, гарчи оз бўлишса хам. Агар омма одамлар уларга мухолиф бўлишса, уларга жамоатдан ажралганлар дейилади. Агар мувофик бўлсалар, ўзи мана шу иш уларга вожибдир". Кискартирилган. ("Ал-Эътисом" китоби, 2-жуз, 776-с.)
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 1103 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 0.0/0 |