quronni esdan chiqarish... - 21 Марта 2009 - IYMAN.UCOZ.COM
Главная » 2009 » Март » 21 » quronni esdan chiqarish...
quronni esdan chiqarish...
23:51
                                                          
                                          بسم الله الرحمن الرحيم
إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله.
Куръонни эсдан чикариш катта гунох
Хурматли биродарлар, Сизларга бугунги кундаги кўпчилик мусулмонларни ташвишга солувчи катта бир гунох тўгрисида маълумот берамиз, иншааллох. Сарлавхадан маълум бўлиб турган бу гунох мусулмонларнинг холатларини бу дунёда хам, охиратда хам огирлаштириб кўяди. Бу дунёда иймонни кучсизлантириб, гунохларга журъатли килиб кўйса, охиратда не холат келтириши мавзумизда баён килинади. Аллох таолодан офият сўраймиз!    
  Ал-Бухорий Самура бин Жундаб разияллоху анхудан ривоят килади, у киши айтадиларки: “Пайгамбаримиз صلى الله عليه و سلم намоз ўкиб бўлгач бизга юзланиб: Бу кеча сизлардан ким туш кўрди”? деб савол берардилар. Бирор киши кўрган тушини хикоя килса, “ما شاء اللهдеб кўярдилар. Кунлардан бирида: “Силардан бирор киши туш кўрдими?” деб биздан сўрадилар. Биз: Йўк, дедик. Шунда Ўзлари бундай гап бошлаб кетдилар: (Маъноси:) “Мен ўтган кечада икки кишини тушимда кўрдим. Улар келиб кўлимдан олиб мени мукаддас ерга олиб чикишди...
  "فانطلقنا حتى أتينا على رجل مضطجع على قفاه و رجل قائم على رأسه بفهر أو صخرة فيشدخ به رأسه، فإذا ضربه تدهده الحجر فانطلق إليه ليأخذه فلا يرجع إلى هذا حتى يلتئم رأسه و عاد رأسه كما هو فعاد إليه ضربه قلت: من هذا؟ قالا: انطلق، فانطلقنا... فقلت: طوفتماني الليلة، فأخبراني عما رأيت؟ قالا: نعم،... و الذي رأيته يشدخ رأسه، فرجل علّمه الله القرآن فنام عنه بالليل، و لم يعمل فيه بالنهار، يفعل به إلى يوم القيامة... و أنا جبريل و هذا ميكائيل..."                                              رواه البخاري: 1387)
Шунда оркаси билан ётган бир кишининг ёнига улар билан бирга юриб бордик. Бу киши оркаси билан ерда ётган бўлса, яна бир киши унинг бошида (кафтни тўлдирадиган) бир тош билан унинг бошини уриб пачоглаб турибди. Хар качон уни урганда тош думалаб кетади. Бориб то тошни олиб келгунча, ётганнинг боши тузалиб яна ўз холига кайтади. Урувчи тошни келтиргандан сўнг яна уради. “Бу ким?” деб сўрадим. Улар: “Юринг, кетамиз” дейишди. Охирида уларга айтдим: “Бу кечада мени айлантириб сайр килдирдингиз. Энди кўрган нарсаларимнинг хабарини менга баён килинг!” Улар: “Хўп”, дейишди. “...Сиз кўрган боши пачогланаётган киши шундай кимсаки, Аллох унга Куръонни таълим берган. У эса, кечкурунлари Куръонни четга суриб ухлаган. Кундузи унга амал хам килмаган. Киёмат кунигача мана шунака азобланади... Мен Жибрийл, бу Мийкоийл бўлади...” дейишди”.  (Хадис кискартирилган).
   Мазкур хадисни шархлаб Ибни Хажар рахимахуллох, Ибни Хубайра рахимахуллохнинг  куйидаги гапларини накл киладилар: “Куръонни ёдлаб кейин уни четга ташлаб кўйиш катта жиноят. Чунки, бунака кимса Куръонни четга суриб кўйиш керак деган хаёлни килган бўлади. Энг шарафли нарса бўлган Куръонни ташлаб кўйгани учун, энг шарафли аъзоси бўлган боши билан азобланади”. Хадиснинг зохиридан маълум бўладики, кечасида Куръон кироатини тарк этган киши азобга тортилади.   
Расулуллох صلى الله عليه و سلم  яна айтадиларки: 
"وعرضت عليّ ذنوب أمتي   فلم أر ذنبا  هو أعظم من سورة من القرآن أو آية أوتيها رجل ثم نسيها" (رواه الترمذي و أبو داود وقال ابن حجر في إسناده ضعف لكن له شواهد)
Маъноси: “Умматимнинг гунохлари менга кўрсатилди. Бир кишига Куръондан бир сура ёки бир оят ато килинганидан  кейин уни эсидан чикариб юборишидан-да каттарог гунох кўрмадим”.
    Ал-Куртубий рахимахуллох айтадиларки: Куръоннинг хаммасини ёки баъзисини ёдлагандан кейин эсидан чикариш катта гунох. Корининг мартабаси олий бўлади. Мана шу мартабани, то ундан Куръон кўтарилгунча бепарволик билан ташлаб кўйса, азобланишга лойик бўлиб колади. Чунки, Куръонни бардавом ўкиб эслаб туришни тарк этиш жахолатга олиб боради. Илмдан сўнг жахолатга кайтиш огир гунох. Расулуллох صلى الله عليه و سلم хадисларида, “ато килинганидан кейин” дедилар, ёдлаганидан кейин демадилар. Бунинг сабаби, Аллохнинг у корига Куръонни улуг неъмат килиб ато этганини ва у учун Роббисига шукр килиши лозим эканини  эслатадилар. У кори эса, бундай улуг неъматга ношукурлик килди. Бу хадисдан маълум бўладики, Куръонни унутиш, гарчи баъзисини бўлса хам, катта гунохдир. Аллох таолодан тавфик сўраймиз!
    Азиз биродарлар, бир кун келиб одамлар бу Куръондан махрум бўлиб колишади. Абдуллох бин Масъуд сўзларига каранг:
عن عبد الله قال: أكثروا تلاوة القرآن قبل أن يرفع. قالوا: هذه المصاحف ترفع، فكيف بما في صدور الرجال؟ قال: يسرى عليه ليلا،  فيصبحون منه فقراء وينسون قول لا إله إلا الله ويقعون في قول الجاهلية وأشعارهم وذلك حين يقع عليهم القول. 
Маъноси: “Куръон кўтарилишидан олдин уни кўп тиловат килиб колинглар”. Бу Куръонлар кўтарилса, кишилар калбларидаги ёдлаган Куръонларига не бўлади? деб, савол беришганда, айтдилар: “Уларга бир кеча келиб, тонг оттиришганда Куръондан камбагал бўлиб колишади (яъни Куръон уларнинг калбларидан хам кўтарилади). لا إله إلا الله сўзини унутиб юборишади. Кейин жохилият сўзлари ва шеърларига берилиб кетишади. Бу холат, одамларга сўз (азоб) келганда бўлади”.   (Ал-Куртубий накллари).
    كان عبد الرحمن بن أبي ليلى  إذا صلى الصبح قرأ المصحف حتى تطلع الشمس قال: وكان ثابت يفعله.                       سنن الدارمي    
 Абдуррохман бин Абу Лайло рахимахуллох бомдод намозини ўкиб бўлганларида, куёш чиккунга кадар Куръон ўкир эдилар. Айтардиларки: Собит разияллоху анху мана шунака килардилар.
عن بن عمر قال: قال رسول الله  صلى الله عليه وسلم: " إن هذه القلوب تصدأ كما يصدأ الحديد قيل فما جلاؤها يا رسول الله؟ قال:  " تلاوة القرآن".   (رواه القضاعي)
Ибни Умар айтадилар: Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дедилар: “Шубхасиз бу калблар темир занглагандек, занглайди”. Ё Расулаллох, уни яртирраб туриши нимада? дейилганда, “Куръон тиловатида”, деб жавоб бердилар. 
Аллох таоло барчаларимизни хидоятда саботли килсин!
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 921 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 0.0/0 |