mayyitlar haqida... - 21 Марта 2009 - IYMAN.UCOZ.COM
Главная » 2009 » Март » 21 » mayyitlar haqida...
mayyitlar haqida...
23:48
                                                        

                            Тирикларнинг маййитларга амаллар савобини хадя килиши хакида

Имом Муслим уз «Сахих»ида (№1004) куйидаги хадисни келтиради: «Оиша розияллоху анхудан ривоят килинади: «Бир киши Пайгамбар () олдиларига келиб айтди: «Эй Аллохнинг Расули, менинг онам тусатдан вафот этиб васият колдирмади. Менимча, агар гапиришга кодир булганида, садака берган буларди. Мен садакани унинг номидан берсам, савоб буладими?» Пайгамбар соллалоху алайхи васаллам: «Ха» деб жавоб бердилар.

Бу ерда уламолар орасида тириклар садакаси ва бадан билан амалга ошириладиган бошка ибодатлар (хаж, намоз, руза, Куръон тиловати)нинг савобини маййитларга хадя килса буладими, йукми деган ихтилоф мавжуд.

Маййитнинг хакига дуо килинса, унинг фойдаси тегишига ахли суннат вал-жамоат уламолари орасида ихтилоф йук (баъзи файласуф-бидъатчилар маййитга хеч нарса етиб бормайди дейишди. Ибн Абил-Ийз Ал-Ханафийнинг «Акидатут-Таховия»га ёзган шархига каранг). Бунга «Хашр» сурасининг 11-ояти далолат килади: «(Мухожир ва ансор)лардан кейин келган кишилар, (ўзларига хам ва бошка мўминларга хам, насихат килиб) айтишади: “Эй Роббимиз, биз ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни магфират кил…». Бундан ташкари, жаноза намозида укиладиган дуо ва кабрни зиёрат килганда маййитлар хаккига килинадиган дуо хам шунга далил булади. Шунингдек, ахли суннат олимлари орасида маййитнинг урнига карзини кариндош ёки кариндош булмаган киши тулаши мумкинлигида ихтилоф йук, чунки бу хакда сахих хадислар келган.

Энди садака, хаж, рузага келсак, ханафийлар ва ханбалийлар бу амалларнинг савоби маййитга етади дейишди. Имом Молик эса буни факатгина маййит васият килган булса, жоиз деган (Куртуби тафсири, 17/114).

Бошка ибодатларга келсак, намоз, Куръон тиловати ва бошкалар хакида Нававий Муслимнинг «Сахихи»га ёзган шархида купчилик уламолар бу амаллар учун савоб маййитга етишини рад килишди, деди. Ибн Касир уз тафсирида Шофиъийнинг хам шундай фикрини айтиб утди. Шунингдек Нававийнинг айтишича, Имом Ахмад Куръон тиловатининг савоби маййитга етади деган (лекин унинг кабри олдида эмас! – бу маколанинг давомини каранг). Бу шунингдек Ийз Абдуссаломнинг фикри («Фатаво» 24/2). Зубайдий «Шархуль-Ихё»да бу (намоз ва Куръон савоби етиб бормаслиги) купчилик ханафий уламоларнинг фикри эканлигини айтган. Улар «Нажм» сурасининг 41-оятини далил килиб келтиришди: «Инсонга факатгина унинг саъй-харакати фойда булади». Бундан ташкари, Муслимнинг «Сахихи»да, Бухорийнинг «Адабул-муфради»да, Ахмаднинг «Муснад»ида инсоннинг вафотидан кейин унинг амаллари кесилиши хакидаги хадис келтирилган. Бу хадисда факатгина уч нарса кесилмаслиги айтилган: садакаи жория (яъни курган масжиди, карвонсаройи ва шунга ухшаш), бошкаларга фойдаси булиб колдирган илми ва солих фарзанди.

Садака ва хаджнинг маййитга савоби тегиши хакидаги хадисларда суровчи маййитнинг фарзанди булган. Шунинг учун бундай амалларнинг савоби маййитларга тегишини рад киладиган олимлар бу савобнинг тегиши факатгина маййитнинг фарзандларига хос дейдилар. Чунки бу истисно юкорида келтирилган «Нажм» сурасининг 41-оятидан келиб чикади. Бундан ташкари, фарзандлар ота-оналарнинг касбларидан хисобланади. Бу хакда Абу Довуд (2/108) ва бошка мухаддисларнинг хадисида айтилган. Имом Термизи ва Албоний бу хадисни хасан дейишган. Бу хадис бошка хадислар билан кувватланади, уларни хам Албоний хасан деган («Ахкомул-жаноиз»га каранг). Шунинг учун фарзандлар амалларининг савоби ота-оналар касбидан хисобланади. Шавконий «Найлул-Автор»да (4/79) бу хадислар юкоридаги оятдан истисно дейишга хожат хам йук, чунки фарзандлар ота-оналар касбидан хисобланади, деган.

Энди Бухорий ва Муслимда Оиша онамиз, розияллоху анхудан ривоят килинган хадисга келсак, унда маййитнинг буйнида колиб кетган рузани якин кариндошлари казосини утаб беради деб «руза» мутлак лафз билан келган. Лекин бошка хадисларда назр рузаси хакида айтилган. Оиша ва Ибн Аббос, разияллоху анхум, назр рузаси казо килинади, (узр билан колдирилган) фарз рузаси учун эса мискинга таом берилади, дейишган. Ва бу хукмда уларга сахобалардан бошкалар хилоф килишганини билмаймиз. Икки турли сахих хадислар бир-бирига зид келаётган булса, хадис илми коидалари буйича уларни жамлашга харакат килиш керак. Хаттоинки бу жамлаш хакикатдан узок деб туюлса. Качонки жамлашга мувофик булинмаса, «таржих» коидасига амал килинади, яъни бир турли хадисларга устунлик берилади. Агар бунинг устига хадислар тарихини билсак, бирини мансух десак булади. Шунинг учун бу икки турли хадисларни жамлаб: факатгина назр рузаси якин кариндошлардан тутиб берилади дейиш тугри булади. Бунинг устига эътибор бериладиган нукта – бу назр рузаси хар кандай одам томонидан эмас, балки якин кариндошлари томонидан казоси уталади. Бу Ибн Аббос ва Оиша онамиз, розияллоху анхумлар ва Имом Ахмад, Лайс, Исхок, Абу Убайднинг фикридир (айникса эътиборли урин шундан иборатки, Оиша розияллоху анхо рузанинг мутлак лафз билан келган хадиснинг ровийси булган). Ибн Хаджар «Фатх»да Оиша онамизнинг рузанинг умумий маънодаги хадиси билан назр рузаси хакидаги хадислар бир-бирларига зид эмас, улар мустакил хадислар, деди. Лекин бу Оиша онамизнинг рузанинг мутлак лафзи билан келган хадисини Рамазоннинг фарз рузаси деб тушуниш, Оиша ва Ибн Аббос, розияллоху анхумларнинг тушунишига хилофдир. Сахобалардан биронтаси бу масалада Оиша ва Ибн Аббосга хилоф килишгани бизга маълум булмаса, биз бу масалада сахобаларнинг ижмоъси хакида гапирсак булади. Сахобалар хадисларга зид равишда ижмоъ килишмайди (айникса уша хадисларнинг ровийлари). Шунинг учун мутлак лафз билан келган Оиша онамизнинг хадисини назр рузаси деб олсак, тушунмовчилик кутарилади. Фарз намозни тириклар маййит урнига утай олмаганидек, (узрсиз колдирилган) фарз рузани хам унинг урнига утай олмайди. Назр рузаси эса маййитнинг буйнидаги карзи булиб колган, ва у якин кариндошлари томонидан утай олиниши мумкин, худди молиявий карзи утай олиниши мумкинлиги каби. Шунингдек, узрли сабаб билан колдирилган Рамазон рузаси Ибн Аббос, розияллоху анхумо, сузларига мувофик холда якин кариндошлари томонидан утай олиниши мумкин (хар колдирилган кунга бир мискиннинг овкатини бериш). Оиша, розияллоху анхо эса ярим со’ (1300 г) озик-овкат бериш кераклиги хакида айтган. Узрсиз сабаб билан колдирилган фарз рузаси кариндошлар томонидан казо килиб уталмайди. Бу бахс хакида батафсил равишда Ибнул-Коййимнинг «Эъломул-муваккиъин» (3/554) ва «Тахзибус-сунна» (3/279-282) китобларида танишсангиз булади.

Садакани фарзанддан бошка киши маййит номидан берса булади дейдиганлар, карзнинг бегоналар томонидан маййит номидан уталишини киёс килиб олишади. Лекин бу хато киёсдир, чунки карз садакадан кура хосрок тушунча, ва хосдан умумийга киёс килинмайди.

Энди бегоналарнинг Куръон тиловати ва бошка баданий ибодатлар савоби маййитга тегиши тарафдорлари Абу Мухаммад Самаркандий ривоят килган хадисини далил килиб келтиришади. Бу ривоятда ким «Ихлос» сурасини ун бир марта укиб савобини маййитга багишласа, унга маййитлар сонича савоб етади дейилган. Бу хадисни Албоний «Силсилатул-аходисиз-заифа»да мавзуъ (тукима) деган (7-жилд, №3277). Буни Захабий «Мезон»да, Ибн Хажар «Лисон»да, Суютий «Зайлул-аходисил-мавзуъа»да, Ибн Ирок «Танзихиш-шариъа»да курсатиб кетишган. Кейинрок Суютий бу хакда унутиб «Шарх судур»да бу хадисни келтириб у хакда индамай кетган! Тугри, у уша жойда унинг заифлигини курсатиб кетган, лекин тукима хадисга бу етарли эмас. Бунга ухшаган хадис «Ёсин» сурасининг укилиши хакида келган. Унинг хам тукима эканлигини Албоний «Силсилатул-аходисиз-заифа»да (3-жилд, №1246) исботлаб берган. Доракутнийдан ривоят килинган хадисда ота-она урнига тутилган руза ва укилган намоз яхшилик дейилган, лекин бу хам заиф хадис, унинг заифлигини Муслим ва Абдуррахмон Муборакфурий «Тухфатул-Ахвазий шарх Сунани Термизий»да айтиб утишган.

Маййитга ибодатларнинг савобини хадя килиш тарафдорлари «Нажм» сурасининг 41-ояти бизнинг умматга эмас, балки Иброхим ва Мусо алайхимус-саломлар умматларигагина тегишли дейишади. Лекин бундай чеклаш учун далил керак булади. Чунки олдинги пайгамбарларга буюрилган нарса бизга хам буюрилган. Аллох Таоло «Анъом» сурасининг 90-оятида айтади: «Мана бу (пайгамбар)ларни Аллох хидоят килди. Сен хам (эй Мухаммад), уларнинг хидоятига эргашгин». Муслим (№1015) ва Термизий Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килишган хадисда: «Албатта Аллох муъминларни расулларни буюрган нарсага буюрган» дейилган. Энди «Нажм» сурасининг 41-ояти мансух булган деган даъвога келсак, Куртуби уз тафсирида (17/114) купчилик муфассирлар бу оят «мухкам» (яъни мансух булмаган ва очик-ойдин) эканлигини ва бировнинг амали бошкага фойда бермаслигини айтишди, деган. «Тур» сурасининг 22-оятида жаннат ахлининг фарзандлари даражада ота-оналаридан пастрок булса хам, Аллох Таоло уларнинг фазли билан ота-оналарига йуликтириши хакидаги оят «Нажм» сурасининг 41-оятидан истисно булади (Куртубийнинг тафсирига каранг 17/114). Бундан ташкари, маййитга савобни хадя килиш тарафдорлари «Нажм» сурасининг 41-ояти кофирга тегишли экани, ёки савоб хакида эмас, балки адолат хакида экани, ёки савоб эмас, балки жазо хакида эканини даъво килишди. Лекин бу таъвилга уз даъвосини асослаш мумкин эмас, чунки бундай таъвил муфассирларнинг иттифок килган таъвили эмас. Бунинг устига шунга ухшаш маъноли бошка оятлар бор. Ким уларнинг хам мансух булгани, ёки муъминларнинг савобига тегишли эмаслиги, ёки бизнинг умматга тегишли эмаслиги хакида айтган? «Ким узини покласа, уз учун поклабди» (Фотир-18). «Хар кандай нафс уз касбининг гаровидир» (Муддассир-42). «У (нафс)нинг килган касби – узининг фойдасига, ва унинг касби – узининг зарарига»(Бакара-286).

Агар маййитга Куръон укиш савобини хадя килиш мустахаб амал булганида эди, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам бу хакда айтган булардилар, ёки бунга ишора килган булардилар. Ибн Таймия айтадики, агар Пайгамбар соллалоху алайхи васалламдан бирон нарса хабар килинмаган булса, у хакикатдан хам содир булмагандир. Чунки сахобалар ул зот соллалоху алайхи васалламни хатто хожатхонагача кузатиб боришган. Сахобалар ва тобеъинлар хам Куръонни укиб унинг савобини маййитга хадя килишмаган. Бу хакда Имом Молик (Ибн Таймиянинг «Иктидо» китобига каранг) ва Ибн Касир уз тафсирида айтишган.

Энди «салафлар килмади деб таг-туги билан кесиб ташлашни каердан олдик» деган саволга куйидагиларни айтсак булади. Куръонда сахобалар макталган. Сахих хадисларда сахобалар ва улар билан бирга уч авлод макталган. Имом Молик машхур сузларида айтганларки, бу умматнинг охири, аввали ислох булган нарса билангина ислох булади. Ибодат тавкифийдир. У комил дин билан ворид булиб тухтаган. Ким янги ибодат чикарса, у сахих хадислар билан рад килингандир. Бундай одам Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламни ёлгончига чикарган булади. Чунки Аллох Таоло «Моида» сурасининг 3-оятида динни комил килиб булганини айтди ва Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам динни етказганликларига видолашув хажжида Аллохни гувох килганлар, сахобалар буни тан олишган. Куръон укиб маййитга багишлаш, умматнинг бошига тушмаган иш эмас. Яъни салафлар бу ишни килишга кодир эдилар. Бу масала маслахатул-мурсала масалаларидан эмас. Умматнинг бошига бир иш тушса, уламолар Китобу Суннатда ва сахобалар ижмоъсида бу хакда бирон нарса топишмаса, шунда ижтиход килиб маслахатул-мурсала коидасига биноан хукм чикаришади. Бу – янги ибодат уйлаб топиш эмас. Масалан, мадрасалар ва камокхоналар куриш, пул чикариш ва шунга ухшаш ишларни уламолар маслахатул-мурсала асосида чикарилган дейишади (бунинг уч шарти бор – эхтиёж умумий булиши, эхтиёж хакикий булиши ва хукм шариатга зид булмаслиги керак). Бизнинг масаламиз – ибодат масаласи булиб, Куръон, хадислар ва салафларнинг ишлару сузлари далил булиб турибди. Бу гаплар Куръонни кабрдан ташкарида укиб маййитларга хадя килиш хакида гапирилди.

Энди Куръонни кабрлар зиёратида укишга келсак, бу амалга умуман асос йук. Оиша розияллоху анхо Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг энг яхши курган одамларидан булганлари холда ул зотдан кабрлар зиёратида нималар айтиш кераклигини сурганлар. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Оиша онамизга маййитларга салом бериш ва уларнинг хаккига дуо килишни ургатдилар. Агар Куръон укиш кабрлар зиёратида шариатда мавжуд булганида, ул зот соллаллоху алайхи васаллам бу хакда Оиша онамизга айтган булардилар. Чунки усулул-фикх коидаси буйича хожат пайтида жавоб беришни кечиктириш ёки жавобни яшириш жоиз булмаган. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Уйларингизни кабрларга айлантирмангизлар, чунки шайтон «Бакара» сураси укилган уйдан кочади». Буни Муслим (2/188), Термизий (4/42) ривоят килишган, Ахмад уни сахих деган (2/284,337,378,388). Бу хадис Байхакий «Шуъба»да ва «Жомиус-согир»да ривоят килган хадис билан кувватланади. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам кабрлар Куръон тиловати хамда (бошка сахих хадисларда) намоз укиш урни эмаслигини курсатдилар. Куръоннинг кабрлар олдида укиш харомлиги хакидаги фикрни купчилик салафларимиз, жумладан Имом Абу Ханифа, Молик ва бошкалар ушлашган (Ибн Абил-Ийз Ал-Ханафийнинг «Таховий акидаси шархи»га каранг). Ибн Таймия «Иктидо» (128-с.)да Моликнинг бу хакидаги фикрини келтириб, Шофиъий хакида айтдики: «Ундан бу масалада бирон гап йук, чунки у мазкур ишни бидъат деб хисоблаган». Имом Ахмад хам кабр олдида Куръон укилмайди деган (Имом Ахмаднинг шогирди Абу Довуднинг «Масоил»ига каранг).

Энди маййитлар Куръон эшитишдан фойда оладими, йукми деган масалада Ханафий мазхабининг олими Ибн Абил Ийз «Акидатут-Таховия»га ёзган шархида бундай деган: «Агар кимки: маййит кабри устида ўкилган Куръонни эшитиб фойдаланади деса, унинг гапи тўгри эмас. Машхур имомлардан бирортаси бу гапни айтмаган. Маййит Куръонни эшитишида шубха йўк. Лекин эшитиб фойда олмайди. Куръонни эшитганда унинг савобини олиш тирикларга хос. Чунки бу ихтиёрий амал».

Сахобаларнинг кабрлари тепасида “Бакара” сураси ёки унинг боши ёки охирисини укишни васият килганлари хакидаги ривоятлар сахих эмас. Унинг биринчисига – Ибн Умарнинг ривоятига келсак, унинг санадидаги Бобилий деган ровий заифдир. Буни Ибн Хажар Аскалоний «Такриб»да айтиб утган. Бу ровийнинг шайхи – Аюб ибн Нахийк – жуда заиф. Абу Хотим уни заиф деган. Абу Зуръа бу хадисни мункар (инкор килиган) деган. Аздий эса унинг хадислари тарк килинади (матрук) деган. Лекин таажубки, Аскалоний «Лисон»да Яхё Бобилийни заиф дея туриб, «Фатхул-Борий»да бу хадисни хасан (сахихдан пастрок даражада турадиган хадис) деган. Бу ишда унга Шавконий «Найлул-Автор»да эргашган (3/309). Вахоланки, Хайсамий хам «Мажмуъ»да уни заиф деган. Аскалоний ва Шавконийга эргашганлар бу хадиснинг иккинчи жуда заиф ровийси – Аюб ибн Нахийк борлигини унутишади. Шунинг учун, бу хадиснинг заифлиги исботланди.

Ибн Таймия «Ихтиёрот»да (53-с.) маййитнинг улимидан сунг унинг олдида Куръон укиш бидъат, лекин киска укилиши бундан мустасно, чунки Ёсин укиш мустахаб деган. Бирок у юкорида заифлигини айтиб утилган хадисга суянган.

Ибнул-Коййим «Китобур-рух» (13-с.) да келтирган ривоятни курайлик. Унда Ахмадга Ибн Умарнинг кабри олдида Куръон укиш васияти хакида айтилганидан сунг, у Куръонни кабр олдида укишга рухсат берди, дейилган. Бунга бир неча жихатдан жавоб берса булади. Биринчидан, бу киссанинг сахихлигида шубха бор. Чунки Хасан ибн Ахмал Ал-Ворик – мажхул ровийдир, бу хакда Албоний «Ахкомул-жаноиз»да айтган. Шунингдек Албоний, Хасан ибн Ахмад Ал-Ворикнинг шайхи булмиш Али ибн Мусо Аль-Хаддодни билмаслигини айтган (яъни, у - мажхул ровий). Уша ривоятнинг санадида Али ибн Мусо «содук» - «ростгуй» дейилган, лекин бу сузларнинг муаллифи узи мажхул булган Хасан ибн Ахмад Ал-Ворикдир! Иккинчидан, Ахмаднинг фикри хакидаги бу хабар Абу Довуд (юкорида) ривоят килган Ахмаднинг фикридан кура хосрок. Бундан келиб чикадиган натижа – Ахмад Куръонни кабр олдида укиш харом деган, факатгина кумиш вакти бундан мустасно. Учинчидан, Ибн Умарнинг васияти хакидаги асари сахих эмас. Чунки унинг ровийларидан бири – Абдуррахмон ибн Ал-Ало ибн Ал-Жаллож (асл нусхада «Халлож» дейилган, бу нотугридир) мажхул ровийлар хакидаги китобларда кайд килинган. Бу хакда Захабий «Мезон»да: «Бундан факатгина Мубашшар ривоят килган» деган. Ибн Хиббон бу ровийни ишончли дегани эътиборга лойик эмас (бу коида булиб колган), чунки мухаддислар орасида Ибн Хиббоннинг ровийларни ишончли дейишда енгиллиги машхур. Ибн Хажар «Такриб»да уни «макбул» деган, яъни бу ровийдан бошка йуллар билан бу хадис ривоят килинсагина, хадис кабул булади. Акс холда, у заиф булади, бизнинг мисолимиз каби. Бунинг яна бир исботи шуки, Термизий хадисни хасан дейишда енгиллиги билан машхур булган холда бу ровийдан бошка хадис ривоят килиб (2/128) уни хасан хам демаган! Туртинчидан, агар бу ривоятнинг сахихлигини тахмин килсак хам, у мавкуф хадисдир. Яъни Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг хадиси эмас. Шунинг учун у хужжатга яроксиздир.

Бунга ухшаш асарни Ибнул-Коййим (14-с.) келтиради: ансорлардан кимдир вафот этса, улар маййитнинг кабри олдида Куръон укишда мусобакалашишган, деб. Лекин Албоний бу асарнинг Шаъбийдан бу лафз билан ривоят килинганининг сахихлигида шубха бор деган. Чунки Суютий «Шархус-судур»да Ибн Аби Шайбадан ва Марвазийдан куйидаги матн билан ривоят килган: «Бакара» сурасини укишарди» деб. Кейин Суютий бу ривоятни Ибн Аби Шайба куйидаги бобда келтирган дейди: «Улаётган бемор олдида айтиладиган сузлар». Вахоланки, Ибн Аби Шайбанинг «Мусаннаф»ида (4/74) бундай дейилган: «Бемор хузурида айтиладиган сузлар». Кейин Ибн Аби Шайба бу асарнинг санадида Мужаллид, яъни Ибн Саъид бор эканлигини баён килди. Ибн Хажар «Такриб»да: «у кучли эмас, умрининг охирида (хадисларда адашиб) узгартириш килган», деган. Энди ушбу асар Куръоннинг кабр олдида эмас, балки бемор олдида укилиши хакида экани маълум булди. Бунинг устига у заифдир.

Хулоса килиб куйидагиларни айтсак булади. Маййитлар тириклардан куйидагилардан фойда олади:

1)                          Тирикларнинг улар хакидаги дуолари, хусусан уларга Аллохдан истигфор сурашлари.

2)                          Маййитнинг карзини уташ, гарчи утовчи кариндош булмаса хам.

3)                          Назр рузасини якин кариндошлари томонидан утаб берилиши, хамда Рамазоннинг рузасини узрли сабаб билан колдирган булса (хар колдирган кунга мискин овкати берилади).

4)                          Хаж, садака ва бошка солих амалларнинг фарзандлар томонидан килиниши. Буни фарзандлар ота-оналарига хадя килмаса хам, уларга фойдаси етади.

5)                          Садакаи жория (масжид, карвонсарой куриш, Куръон мусхафини колдириш ва хоказо) ва маййит томонидан колдирилган ва тириклар фойдаланаётган илми.

Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 2403 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 5.0/1 |