kitabul ilm... - 21 Марта 2009 - IYMAN.UCOZ.COM
Главная » 2009 » Март » 21 » kitabul ilm...
kitabul ilm...
19:36
                                                  
Мухаммад ибн Солих ибн Усайминнинг "Китобул илм"ларида
48-савол: Куръони каримни хозирги замон илмий назариялари билан тафсир килиш жоизми?
Жавоб: Куръонни замонавий илмий назариялар билан тафсир килишнинг хатарли томони бор. Негаки, агар биз Куръонни ана шу назариялар билан тафсир килсак, кейин унга тескари булган бошка назариялар чикиб колса, Ислом душманлари наздида бундан Куръоннинг нотугри булиб колгани келиб чикади. Аммо мусулмонларнинг наздида бундай булмайди. Улар Куръонни шундай тафсир килган кишининг тасаввуридан хато содир булди, деб айтишади. Лекин мусулмонларнинг душманлари Куръон шаънига дог тушишини пойлаб юрадилар. (ятароббасувна бихид-давоир) Шу боис, мен Куръонни ана шу илмий нарсалар билан тафсир килишга шошилишдан нихоятда эхтиёткор булишга чакираман. Биз бу нарсаларни вокега куйиб куяйлик. Бордию вокеликда уз исботини топса, Куръон уни исбот этган, дейишга хожат йук. Куръон ибодат, ахлок ва тадаббур (фикр юритиш) учун тушган. Аллох таоло бундай дейди: "(Ушбу Куръон барча одамлар) оятларини тафаккур килишлари ва акл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз нозил килган бир муборак Китобдир". (Сод-29) У тажрибалар билан билиб олинадиган, одамлар билимлари билан топадиган мана бундай нарсалар учун тушган эмас. Колаверса, купинча Куръонни шундай нарсаларга туширишда катта, огир хатар мавжуд булади. Мен бунга Аллох таолонинг куйидаги оятини мисол килиб келтираман: "Эй, жин ва инсон тоифаси, агар сизлар осмон ва ер каватларидан утишга кодир булсангиз, кани, утингларчи. Сизлар ундан ута олмайсизлар, факатгина султон (куч-кувват) билангина ута олурсизлар". (Рахмон-33) Одамлар Ойга чикишганда айрим инсонлар шу оятни тафсир килишга киришиб, уни шу булиб утган вокеага тушира бошладилар. Улар: "султон"дан мурод илмдир,  одамлар илмлари билан ер каватларидан утиб, тортишиш  кучидан чикиб кетдилар, дейишди. Бу нарса хатодир, Куръонни бундай тафсир килиш ножоиздир, чунки Куръонни бир маъно билан тафсир килсангиз, бунинг такозоси шуки, сиз Аллох шу маънони ирода килган, деб гувохлик берган буласиз. Бу эса, улкан гувохликдирки, у хакда сураласиз.
Оят хакида чукур фикр юритган кимса бу тафсирни ботил деб топади. Чунки оят одамларнинг холатлари ва ишлари кайси томонга йуналишини баён килиш тарзида келтирилди. (сийкот фий ахволин-наси вама яъувлу илайхи амрухум) Рахмон сурасини укиб куринг-а, шунда бу оят Аллох таолонинг мана бу сузларидан кейин зикр этилганини топасиз:
"Ер юзидаги бари жонзот фонийдир. Буюклик ва карам сохиби булган Парвардигорингизнинг юзигина бокий-мангу колур. Бас, эй инсонлар ва жинлар, Парвардигорингизнинг кайси неъматларини ёлгон дея олурсизлар". (Рахмон, 26-28)
Биз савол бериб курайликчи, улар осмон каватларидан утиб кетишдими?
Жавоб: Йук. Аллох эса айтяпдики: "Агар сизлар осмонлар ва ер каватларидан утиб кета олсангизлар утиб кетингларчи".
Иккинчидан: уларга оловдан бир аланга ва тутун (Шувазун мин нарин ва нухас) юборилдими? (Яъни, киёмат кунидаги ахвол – таржимон изохи.)
Жавоб: Йук. Демак, оятни улар тафсир килган маънолар билан тафсир килиш нотугридир. Биз айтамизки, ана уларнинг уша чиккан жойларига чикишлари тажрибалари оркали топган тажрибий илмларидандир. Аммо Куръонни шундай маънога далолат киладиган килиб буйсундириш учун узгартиришимиз нодуруст ва ножоиздир.
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 848 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 0.0/0 |