Mуслима аёлнинг ҳижоби... - 21 Марта 2009 - IYMAN.UCOZ.COM
Главная » 2009 » Март » 21 » Mуслима аёлнинг ҳижоби...
Mуслима аёлнинг ҳижоби...
19:07
                                                     
                                                      يسم الله الرحمن الرحيم
Китоб ва Суннатдаги муслима аёлнинг ҳижоби
 
الإهداءإلى كل من رضيت بالله رباً وبالإسلام ديناً وبمحمدٍ نبياً ورسولاً إلى كل من ارتفعت بالإسلام فوق الهوى  إلى ابنة خديجة وأسماء وسمية إلى كل فتاة التزمت كتاب ربها تلاوةً وتدبراً وعملاً إلى كل فتاة وضعت تحت قدميها الشعارات البرَّاقة والخادعة من دعاة التحلل والفجور     
إلى كل فتاة تريد سعادة الدنيا والآخرة
Бу рисола Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб. Унда сиз азиз опа-сингилларга муслима аёлнинг либосини қандай бўлиши, унинг шартлари ва у тўғрисидаги уламолар фикрлари баён қилинади. Бу рисола туфайли Аллоҳ Таоло розилигига эришиш ва жаннатдаги олий мартабалар эгаси бўлишни Ул Зотдан илтижо қиламиз
Bu risola Muhammad Nosiruddin Alboniy rahimahulloh qalamiga mansub. Unda siz aziz opa-singillarga muslima ayolning libosini qanday bo’lishi, uning shartlari va u to’g’risidagi ulamolar fikrlari bayon qilinadi. Bu risola tufayli Alloh taolo roziligiga erishish va jannatdagi oliy martabalar egasi bo’lishni Ul Zotdan iltijo qilamiz.
Ҳижоб шартлари
1.     Истисно қилинган ўринлардан ташқари баданнинг барчасини ёпиши;
2.     Безалган бўлмаслиги;
3.     Ичи кўринмайдиган даражада қалин бўлиши;
4.     Тормас, кенг бўлиши;
5.     Атирланган, хушбўй бўлмаслиги;
6.     Эр киши либосига ўхшамаслиги;
7.     Кофирлар либосига ўхшамаслиги;
8.     Шуҳрат либоси бўлмаслиги.
Hijob Shartlari
1.Istisno qilingan o’rinlardan tashqari badanning barchasini yopishi;
2. Bezalgan bo’lmasligi;
3. Ichi ko’rinmaydigan darajada qalin bo’lishi;
4. Tormas, keng bo’lishi;
5. Atirlangan, xushbo’y bo’lmasligi;
6. Er kishi libosiga o’xshamasligi;
7. Kofirlar libosiga o’xshamasligi;
8. Shuhrat libosi bo’lmasligi.
1-шарт шарҳи 
Аллоҳ Таоло “Нур” сурасининг 31-оятида марҳамат қилади:
وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آَبَائِهِنَّ أَوْ آَبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُولِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاءِ وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِنْ زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
1-shar sharhi
Alloh taolo ”Nur” surasining 31-oyatida marhamat qiladi:
Ma’nosi: ”(Ey Muhammad), mo’minalarga ayting, (ularga qarash halol bo’lmagan narsalarga qarashdan) ko’zlarini pastga tushirsinlar, (halol bo’lmagan qilmishlardan) jinsiy a’zolarini saqlasinlar, ko’rinib qolgan tomonlardan (ya’ni yuz va kaftlardan) tashqari ziynat o’rinlarini ko’rsatmasinlar, ro’mollari bilan(boshlari, bo’yinlari va) ko’kraklarini yopsinlar. (Ular) erlari, otalari, erlarining otalari, bolalari, erlarining bolalar, aka-ukalari, aka-ukalarining bolalari, opa-singillarining bolalar, (o’zlari kabi mo’mina) ayollari, cho’rilari, ayollarga behojat, shahvati yo’q kishilar yo avratini bilmaydigan yosh bolalardan boshqa kishilarga ziynat o’rinlarini ko’rsatmasinlar. Hamda bekitgan ziynatlari bilinishi uchun oyoqlari bilan (yerni urib, ovoz chiqarib) yurmasinlar. Barchangiz Allohga tavba qilinglar, ey mo’minlar, shoyad najot topsangizlar”. (Ya’ni tavba qilsangizlar, albatta nahot topasizlar. Qur’on oyatlaridagi ”shoyad” so’zi ”albatta”, ”shubhasiz” ma’nolarini anglatadi.)
Маъноси: (Эй Муҳаммад), мўминаларга айтинг, (уларга қараш ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан) кўзларини пастга туширсинлар, (ҳалол бўлмаган қилмишлардан) жинсий аъзоларини сақласинлар, кўриниб қолган томонлардан (яъни юз ва кафтлардан) ташқари зийнат ўринларини кўрсатмасинлар, рўмоллари билан (бошлари, бўйинлари ва) кўкракларини ёпсинлар. (Улар) эрлари, оталари, эрларининг оталари, болалари, эрларининг болалари, ака-укалари, ака-укаларининг болалари, опа-сингилларининг болалари, (ўзлари каби мўмина) аёллари, чўрилари, аёлларга беҳожат, шаҳвати йўқ кишилар ё авратини билмайдиган ёш болалардан бошқа кишиларга зийнат ўринларини кўрсатмасинлар. Ҳамда бекитган зийнатлари билиниши учун оёқлари билан (ерни уриб, овоз чиқариб) юрмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар, шояд  нажот топсангизлар”. (Яъни, тавба қилсангизлар, албатта нажот топасизлар. Қуръон оятларидаги “шояд” сўзи “албатта”, “шубҳасиз” маъноларини англатади.)
Аҳзоб сурасининг 59-оятида Аллоҳ Таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бундай марҳамат қилади:
Ahzob surasining 59-oyatida Alloh taolo Payg’ambari Muhammad sallallahu alayhi wa sallamga bunday marhamat qiladi:
“Эй пайғамбар, жуфтларингиз, қизларингиз ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ёпсинлар! Уларнинг тезроқ танилишлари ва озорланмасликлари мана шу (туфайлидир). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир”.
”Ey payg’ambar, juftlaringiz, qizlaringiz va mo’minlarning ayollariga ayting, ustlariga yopinchiqlarini yopsinlar! Ularning tezroq tanilishlari va ozorlanmasliklari mana shu (tufaylidir). Alloh mag’firatli va rahmli bo’lgan zotdir”
“Биринчи оят зийнатнинг барчасини ёпиш вожиблигига ва бегона кишилар олдида зийнатнинг бирон ўрнини очмасликка равшан далилдир. Фақат аёллардан беихтиёр очилиб қолса, зарари йўқ. Мана шу очилиб қолган ўрнини ёпишга аёллар шошилсалар, гуноҳ бўлмайди”, дейди Ҳофиз Ибни Касир ўз тафсирларида.
“Кўриниб қолган томонлардан ташқари зийнат ўринларини кўрсатмасинлар” ояти тўғрисида Ибни Аббос розияллоҳу анҳумо айтадиларки: “Юзи ва кафтларидир”.
”Birinchi oyat ziynatning barchasini yopish vojibligiga va begona kishilar oldida ziynatning biron o’rnini ochmaslikka ravshan dalildir. Faqat ayollardan beixtiyor ochilib qolsa, zarari yo’q. Mana shu ochilib qolgan o’rnini yopishga ayollar shoshilsalar, gunoh bo’lmaydi”, deydi Hofiz Ibni Kasir o’z tafsirlarida.
”Ko’rinib qolgan tomonlardan tashqari ziynat o’rinlarini ko’rsatmasinlar” oyati to’g’risida Ibni Abbos roziyallahu anhumo aytadilarki: ”Yuzi va kaftlaridir”.
Барча уламолар айтадиларки, ҳар бир намозхон намозида авратини ёпиши вожибдир. Аёл киши эса намозида юзи ва кафтларини очади, бундан бошқа ўринларини ёпиши вожиб. Билагининг ярмигача очилиб қолишини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишига рухсат бердилар. Аёлнинг юзи ва кафтлари аврат бўлмагани учун ҳам намоз ўқишида очиб ўқийди. Агар аврат бўлганида эди, очиш ман қилинарди.
Barcha ulamolar aytadilarki, har bir namozxon avratini yopishi vojibdir. Ayol kishi esa namozida yuzi va kaftlarini ochadi, bundan boshqa o’rinlarini yopishi vojib. Bilagining yarmigacha ochilib qolishini Payg’ambar sallallahu alayhi va sallam ayol kishiga ruxsat berdilar. Ayolning yuzi va kaftlari avrat bo’lmagani uchun ham namoz uqishda ochib o’qiydi. Agar avrat bo’lganida edi, ochish man qilinardi.
Аёлнинг юзи ва кафтлари аврат эмаслигига Абу Довуднинг Оиша розияллоҳу анаҳодан қилган ривояти ҳам далил бўлади. Оиша айтадиларки, Асмо бинти Абу Бакр юпқа кийимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига кирганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан юз ўгирдилар, сўнг: “Эй Асмо, аёл киши балоғатга етганидан кейин уни мана бу ўринлардан – юз ва кафтларига ишора қилдилар – бошқасининг кўриниши тўғри бўлмайди” деб айтдилар. (Бу ҳадис исноди бир неча йўллар билан қувватланган.)
Ayolning yuzi va kaftlari avrat emasligiga Abu Dovudning Oisha raziyallahu anhodan qilgan rivoyati ham dalil bo’ladi. Oisha aytadilarki, Asmo binti Abu Bakr yupqa kiyimda Rasululloh sallallahu alayhi va sallam oldilariga kirganida, Rasululloh sallallahu alayhi va sallam undan yuz o’girdilar, so’ng :”Ey Asmo, ayol kishi balog’atga yetganidan keyin uni mana bu o’rinlardan – yuz va kaftlariga ishora qildilar – boshqasining ko’rinishi to’g’ri bo’lmaydi” deb aytdilar. (Bu hadis bir isnodi bir necha yo’llar bilan quvvatlangan.)
Яна Абу Довуд саҳиҳ йўл билан Қатодадан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар (маъноси): “Қизбола балоғатга етганида унинг юзи ва қўлининг бўғинигача бўлган ўриндан бошқа ўринларининг кўриниши тўғри бўлмайди”. (Хулоса: Аёл кишининг юзи ва кафтларини аврат ё авратмаслиги тўғрисида уламолар қадимдан турли фикрлар билдириб келишган. Баъзи кимсалар юз ёпиш диндан эмас каби ғаройиб гапни ҳам айтишган. Албоний раҳимаҳуллоҳ юқоридаги икки оятни баён қилиб ҳамда жуда кўп саҳиҳ ҳадислар келтириб айтадиларки: “Аёл киши юзини ёпиши афзал, лекин вожиб эмас. Юз ва кафтларни очиш шариатда ҳаром эмас, балки рухсатдир”. Албоний сўзлари қандай чиройли сўз эканига имкони борлар у кишининг “,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,” китобига мурожаат қилсалар қониққан бўлардилар. Таржимон изоҳи.)-
Yana Abu Dovud sahih yo’l bilan Qatodadan rivoyat qiladi, payg’ambar sallallahu alayhi va sallam bunday dedilar (ma’nosi):”Qizbola balog’atga yetganida uning yuzi va qo’lining bo’g’inigacha bo’lgan o’rindan boshqa o’rinlarini ko’rinishi to’g’ri bo’lmaydi”. (Xulosa:Ayol kishining yuzi va kaftlarini avrat yo avratmasligi to’g’risida ulamolar qadimdan turli fikrlar bildirib kelishgan. Ba’zi kimsala yuz yopish dindan emas kabi g’aroyib gapni ham aytishgan Alboniy rahimahulloh yuqoridagi ikki oyatni bayon qilib hamda juda ko’p sahih hadislar keltirib aytadilarki:”Ayol kishi yuzini yopishi afzal, lekin vojib emas. Yuz va kaftlarni ochish shariatda harom emas, balki ruxsatdir”. Tarjimon izohi.).
2-шарт шарҳи
(Безалган бўлмаслиги)
“Нур” сурасининг оятида Аллоҳ Таолонинг сўзи бундай эди: (Мўминалар) зийнатларини кўрсатмасинлар”. Мана шу оят устки кийимини ҳам ўз ичига олади. Агар устки кийим зийнатли бўлса, эр кишилар назарини жалб қилади. Яна Аллоҳ Таоло “Аҳзоб” сурасининг 33-оятида бундай дейди: (Эй пайғамбар аёллари) уйларингизда қарор топингиз (беҳожат ташқарига чиқиб кетмангиз) ҳамда (Исломдан) аввалгилар (нинг табарружи) каби табарруж қилмангиз”.
Хитоб пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига қилинган бўлса-да, барча мўминаларни ўз ичига олади. Аёл киши эр кишининг шаҳватини уйғотадиган нарсаларни, яъни зийнат, безаклари ва ёпиши вожиб бўлган ўринларини очишига  табарруж дейилади. Бундан маълум бўладики, аёл кишининг устки кийими безалган бўлмаслиги керак. “Аёл киши зийнати, кийими остидаги тилла ва маржон каби тақинчоқларининг кўриниши, мушку анбарлар билан ўзини хушбўй қилиб кўчага чиқиши табарружга кириб, бу туфайли унга лаънат ёғилади. Бундай аёллар тўғрисида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар (маъноси):
“Дўзахни кўрдим, қарасам, унинг кўпчилик аҳли аёллар экан”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари). ....... дейди Заҳабий раҳимаҳуллоҳ.
Бу ўринда шуни қайд этмоқ лозимки, агар аёл кишининг устки либоси оқ ё қора рангдан бошқа бўлса, зийнатли дейилмайди. Баъзилар тушунчаси мана шундай. (Оқ ва қорадан бошқа рангли устки кийимлар ҳам шариатда жоиз.) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу борадаги ҳадислари (маъноси): “Аёлларнинг атири шуки, ундаги ранг кўрилади, ҳиди эса сезилмайди”. Яна Қосим ривоятида: “Оиша эҳромли бўлганида сариқ кийим кияр эдилар”, дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа аёллари ҳам сариқ ва қизил кийим кийганликлари тўғрисидаги ривоятларни ҳам Албоний раҳимаҳуллоҳ келтирадилар.
3-шарт шарҳи
(Ичи кўринмайдиган даражада қалин бўлиши)
Агар аёл кийимининг ичи кўринса, аврати ёпилган дейилмайди, балки бундай аёл фитнаси ва зийнати зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:
(Маъноси) “Умматимнинг охирида кийимли яланғоч аёллар бўлади. (Уларнинг) бошларидаги (сочлари туя ўркачи) каби йиғилиб кўтарилган бўлади. Уларга лаънат айтинглар, чунки улар лаънатланган аёллардир”.
Ибни Абдулбарр айтадиларки: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадни гавдалантирадиган даражада тор кийинадиган аёлларни назарда тутдилар, улар номига кийинган, ҳақиқатда эса яланғочдирлар”. Бундай қилмиш энг катта гуноҳлардан биридир, дейди Ибни Ҳажар Ал-Ҳайтамий. Шунинг учун уламолар: “Жасадни гавдалантирмайдиган даражада авратларни ёпиш вожиб бўлади”, деб айтадилар.
4-шарт шарҳи
(Тормас, кенг бўлиши) 
Кийимдан мақсад фитна олдини олишдир. Бу мақсад кийим кенг бўлганда ҳосил бўлади. Тор кийим жасадни ёпса-да, уни ёки баъзи аъзоларини гавдалантириб туради ва эрлар кўзига шакллантиради. Бундай қилмиш қанчалар бузғунчилик келтириши маълумдир.
Усома бин Зайд айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига Диҳятул-Калбий ҳадя қилган қалин қибтия (қавм номи) либосларини менга кийдирдилар. Мен эса уни аёлимга кийдирдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Сенга нима бўлди, қибтия (либосини) киймаяпсан?” дедилар. Мен: “Аёлимга кийгизган эдим” дедим. Ул зот: “Аёлингга айт, унинг остидан гилола (жасад гавдаланмаслиги учун кўйлак остидан кийиладиган кийим) кийсин, чунки мен унинг суяклари ҳажми сифатланиб қолишидан қўрқаман” дедилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу буйруқларини бажариш вожиб бўлади. Юқоридаги ҳадисдан яна шу маълум бўлдики, устки кийимнинг ранги эмас, балки жасадни сифатламаслиги таъкидланмоқда. Аёл киши намоз ўқишида ҳам ичи кўринмайдиган ва жасадини сифатламайдиган кийим кийиши лозим. Тор ҳижоб киядиганлар Аллоҳ Таолодан мағфират сўрасинлар, бу қилмишларини такрорламасинлар ва қуйидаги ҳадисни эсласинлар (маъноси):
“Ҳаё билан Иймон бир-бирига боғланган нарсалардир. Агар улардан бири кўтарилса, иккинчиси ҳам кўтарилади”, дедилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
5-шарт шарҳи
(Атирланган, хушбўй бўлмаслиги)
Аёл киши уйидан ташқарига чиққанида атир сепмаслиги тўғрисида кўп ҳадислар ривоят қилинган. Улардан:
Абу Мусо Ал-Ашъарий айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Қайси бир аёл хушбўйлик сепиб бир қавм олдидан ўтганда улар унинг ҳидини сезишса (ёки умуман ҳидини билдириш учун кўчага атир сепиб чиқса) шу аёл зинокор бўлади”. (Исноди ҳасан ҳадис.)
6-шарт шарҳи
(Эр киши либосига ўхшамаслиги)
Аёл киши либос кийганда ё бундан бошқа ўринларда ўзини эр кишига ўхшатса, унга лаънат ёғилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки (маъноси): “Аёл кийимини киядиган эркакни ва эркак кийимини киядиган аёлни лаънатладилар”. Яна Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
(Маъноси) “Уч тоифа бор. Улар жаннатга кирмайди ва Қиёмат Кунида Аллоҳ уларга назар солмайди: ота-онасига оқ бўлган киши, ўзини эр кишига ўхшатувчи аёл ва даюс”. Бугунги кунимиз либосига назар солиб айтамизки: аёл киши костюм ё шим кийиши мумкин эмас. Агар бу кийимлар туфайли аврати яхши ёпилса ҳам. Чунки юқоридаги асосларга кўра, ҳижобидан мақсад қандай бўлса ҳам, аёл авратини ёпса бўлди эмас, балки эрлар либосига ўхшамаслиги керак. 
7-шарт шарҳи
(Кофиралар либосига ўхшамаслиги)
Шариат шуни талаб қиладики, мусулмонлар – ҳоҳ эркак, ҳоҳ аёл бўлсин – ибодат қилишларида, байрам нишонларида кофирларга ўхшаб қолишдан ва кофирларга хос бўлган либосларни кийишларидан тийилишлари лозим. Афсуслар бўлсинки, бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар, ҳатто баъзи Ислом хизматчилари ва илм аҳллари ҳам жоҳилликлари сабабли, ё хоҳишларига берилиб, ёҳуд тўғри йўлдан оғиб Европа кофирларига эргашиб кетишди. Натижада бу қилмиш мусулмонларни хор, заиф ва бегоналар улар устидан ҳукмрон бўлиш сабабларидан бирига айланди. “Бир қавм, то ўзини ўзгартирмагунича (яъни маъсиятларни тарк этмагунича), Аллоҳ уларни ўзгартирмайди (уларга барака ва салоҳият бермайди ва уларга золиму фосиқларни раҳбар қилишда давом этади)” (Раъд-11). Агар улар буни билишганида эди. Бу муҳим бир қоидадир. Шуни билиш керакки, бу қоиданинг далиллари Китоб ва Суннатда жуда кўпдир. Суннат бу қоидани ҳар доим баён қилиб келади. Шунга тааллуқли оятлардан бири “Ҳадид” сурасининг 16-оятидир:
(Маъноси) “Иймон келтирган кишиларга Аллоҳнинг зикри ва ҳақ (Қуръон)дан нозил бўлган нарсалар учун қалбларнинг қўрқиши ҳамда илгариги китоб берилган к и м с а л а р  к а б и  б ў л м а с л и к л а р и н и нг  вақти келмадими? (У китобийлар, яъни яҳуд ва насоролар оралари билан пайғамбарларининг ораси) узайиб кетиши сабабли уларнинг қалблари қотиб кетганди ва уларнинг кўпчилиги фосиқлардир”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир”, деб қаттиқ огоҳлантирдилар.
8-шарт шарҳи
(Шуҳрат либоси бўлмаслиги)
Одамлар орасида машҳур бўлишни мақсад қилиб дунёси ва зийнати билан фаҳрланган ҳолда нафис кийим кийишга ёки ўзини зоҳид қилиб кўрсатган ҳолда ўта паст кийим кийишга шуҳрат либоси дейилади (Шавконий раҳимаҳуллоҳ сўзлари).
Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар (маъноси): “Кимки бу дунёда шуҳрат либосини кийса, Қиёмат кунида Аллоҳ унга хорлик киймини кийгизиб, у кийимга олов ёқади”. Яъни у кимса дунёда шуҳрат либоси билан ўзини ажратиб юргани учун Аллоҳ Таоло ҳам уни Қиёмат кунида мана шу каби азоб билан бошқалардан ажратади
Мана шу ўринда ҳижоб шартлари тўғрисида рисола ниҳоясига етди. Ҳар бир мусулмон кишига аёли ва қўли остидаги аёлларга мана шу шартларни таълим бериши ҳамда мана шу шартларга риоя қилган ҳолда кийим кийдириши вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:
كلكم راع و كلكم مسؤول عن رعيته
(Маъноси) “Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагилардан масъулдир”.
Аллоҳ Таоло айтади:
(Маъноси) “Эй иймон келтирган зотлар, ўзларингизни ва аҳлларингизни ёнилғиси одамлар ва тош бўлган дўзахдан қутқариб қолинглар...” (Таҳрим-6).
Аллоҳ Таоло буйруқларига итоат қилиб қайтарганларидан парҳез қилиш тавфиқини Ул Зотдан сўраб қоламиз!
Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 962 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 0.0/0 |