Иймон ишлари ва Аллох таоло сўзи: - 21 Марта 2009 - IYMAN.UCOZ.COM
Главная » 2009 » Март » 21 » Иймон ишлари ва Аллох таоло сўзи:
Иймон ишлари ва Аллох таоло сўзи:
15:15
                                                                                               

بسم الله الرحمن الرحيم    

    الحمد لله رب العالمين، و الصلاة و السلام على سيد المرسلين، محمد و على آله و أصحابه أجمعين، أما بعد:

3 - باب أمور الإيمان وقول الله تعالى:

3 - Иймон ишлари ва Аллох таоло сўзи:

  { ليس البر أن تولوا وجوهكم قبل المشرق والمغرب ولكن البر من آمن بالله واليوم الآخر والملائكة والكتاب والنبيين وآتى المال على حبه ذوي القربى واليتامى والمساكين وبن السبيل والسائلين وفي الرقاب وأقام الصلاة وآتى الزكاة والموفون بعهدهم إذا عاهدوا والصابرين في البأساء والضراء وحين البأس أولئك الذين صدقوا وأولئك هم المتقون} – { قد أفلح المؤمنون} الآية.

(Ушбу оят маъносини Табарий  бундай тафсир килган: “Катода айтадики, бизга айтилишича бир киши Аллохнинг пайгамбаридан яхшилик хакида сўраганда, Аллох ушбу оятни туширган экан. Робиъ бин Анас айтадики: Яхудийлар гарб томонга, насронийлар эса шарк томонга караб намоз ўкишарди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. Маъноси: “Юзларингизни шарк ва гарб тарафга буриб кўйишингизни ўзида яхшилик йўк. Лекин яхшилик – Аллохга, Охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайгамбарларга иймон келтирган кишида. Шунингдек яхшилик, ўзи яхши кўра туриб молу дунёси(дан) кариндош-уругларига, етимларга, мискинларга, мусофирга, таом тиловчиларига хамда ўзини озод килиш учун харакат килган кулларга берган кишида. (Бундан ташкари) яхшилик, намозни хар доим тўлик адо этган, Аллох фарз килган микдорда закотни берган хамда ахдлашганда ахдларига вафо килгувчи кишилардадир. Шунингдек яхшилик, камбагалликка, огрикларга ва жанг майдонида душманга йўликканда сабр килгувчилардадир. Мана шу сифатлар сохиблари иймонларида содик турган, амаллари сўзларини хакикатга чикарган кишилардир. Ва мана шу кишилар Аллохнинг азобидан кўркиб, гунох килишдан тийилган, Ул зот кўйган чегаралардан ошмаган ва Ул зот фарз килган амалларни адо этган такводор инсонлардир.”)

   { قد أفلح المؤمنون} - Мўминлар хакикатда нажот топадилар. 

   9- حدثنا عبد الله بن محمد قال: حدثنا أبو عامر العقدي قال: حدثنا سليمان بن بلال عن عبد الله بن دينار عن أبي صالح عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ  صلى الله عليه وسلم قَالَ: " الإيمَانُ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الإيمَانِ".

    (Ушбу хадис ривоятчиси Абу Хурайра улуг сахобалардан саналади. Бу кишининг хаёти тўгрисида Ибни Хажар рахимахуллохнинг “Тахзибут-тахзиб” китобидан баъзи маълумотларни –Аллох изни билан- накл киламиз. “Абу Хурайра Давс кабиласининг фарзанди, Расулуллох صلى الله عليه وسلم сохиби, сахобаларнинг хофизи-яъни кўплаб хадисларни ёд олган кишидир. Бу кишининг оти тўгрисида турли сўзлар бор. Баъзилар Абдуррахмон бин Сохр дейишган. Бир мишикнинг болаларини кўтариб юргани учун Расулуллох صلى الله عليه وسلم унга Абу Хурайра-мишикчанинг отаси деб куня-ном кўйган. Хайбар йилида, яъни хижратнинг еттинчи йилида мусулмон бўлган. 59-чи йилда вафот этган. 58-чи йилнинг рамазонида Оишага жаноза намозини ўкиган. Ибни Умар айтадики: Абу Хурайра мендан яхширок ва билгувчирокдир.”)

    Бухорий Абу Хурайрадан тўрт юз кирк олтита мустакил хадис ривоят килган.

    Хадиснинг маъноси: “Иймон олтмиш нечадир бўлак-хислатдан иборат. Хаё иймондан бўлган бир бўлакдир.

    Нечадир” калимаси араб тилида учдан тўккизгача бўлган сонга ишлатилади.

    Хаёнинг лугатдаги маъноси: Инсоннинг бир килмишга дуч келиб, у сабабли айбланишидан чўчиб ўзгариши. Баъзан бирор сабабга кўра бир нарсани тарк этишнинг ўзига хаё калимаси юритилади. Шариат истилохида: Хаё – кабих ишлардан тийилмокка етаклагувчи хамда хакдорнинг хаккини нуксонли килиб кўйишни манъ килгувчи ахлокдир. Шунинг учун (Муслим ривоят килган) хадисда: “Хаёнинг хаммаси яхшилик”, дейилган. Агар савол кўйилсаки, хаё инсон гаризаларидан хисобланиши керак, кандай иймондан бир бўлак бўлди? Жавоб бериладики, хаё гохо гариза бўлса, гохида хулкдир. Аммо шариатга мувофик келадиган хаё, касб килиш, илм ва ниятга мухтож бўлади. (Яъни бу хаё таълим олиб ўрганилади). Шунинг учун хам хаё иймондандир. Ва бу хаё ибодатга чорлагувчи хамда гунох ишлардан тўсгувчи бўлади. Хаё баъзан хакни гапиришдан ва яхшиликдан тўсади, дейилмайди. Агар шундай бўлса, унга шаръий хаё дейилмас. Агар айтилсаки, нима учун хадисда хаёнинг ёлгиз ўзи тилга олинди? Жавоб бериладики, чунки хаё иймоннинг бошка бўлакларига даъват килади. Шунинг учун хаё килгувчи инсон Дунё ва Охират шармандалигидан кўркиб, шариат буйрукларини бажаради хамда кайтарикларидан тийилади. Тавфик бергувчи зот факат Аллохдир. Хаё хакида юкоридаги сўзлардан ташкари “Хаё иймондандир” бобида кўшимча маълумотлар келади.

Прикрепления: Rasm 1
Просмотров: 1161 | Добавил: iyman@islam | Рейтинг: 0.0/0 |